Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Тошкентда ФИФА мутахассиси иштирокида ишчи учрашув бўлиб ўтмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Маълумки, ФИФАнинг асосий вазифаларидан бири барча миллий ассоциацияларнинг футболдаги салоҳиятини намоён қилиш, турли ёшдаги терма жамоаларнинг халқаро мусобақалардаги рақобатбардошлигини оширишдан иборат.

Шу мақсадда ФИФА иқтидорларни кашф қилиш, уларнинг иқтидорини янада юксалтириш, академияларни қўллаб-қувватлаш, турли мусобақалар ташкил қилиш ва ўтказиш, ходимларнининг малакасини оширишга қаратилган турли дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда ҳамда амалга татбиқ қиляпти. 

Мазкур дастур ФИФА аъзоси бўлган Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳам тааллуқли бўлиб, дастурдан ўрин олган масалалар бўйича муҳокама ўтказиш ва ишчи учрашув ташкил қилиш мақсадида ФИФА вакили Ульф Шотт кеча пойтахтимизга ташриф буюрди. 30-31 март кунлари Ульф Шотт иштирокида ишчи учрашув ўтказиш режалаштирилган бўлиб, бугун ишчи учрашувнинг дастлабки кунидан ўрин олган масалалар муҳокама қилинди..

 

Учрашув давомида ФИФА вакили дастурнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, Ульф Шотт учрашув давомида ЎФА мутасаддилари ва ходимлари билан футболни ривожлантириш, ёш иқтидорларни кашф қилиш, турли ёшдаги терма жамоалар рақобатбардошлигини ошириш мавзусида фикр алмашмоқда. 

Эртага ишчи учрашув давом этади. Эртанги учрашув кун тартибидан техник директорлар, мураббийлар, мутахассислар малакасини ошириш, ёш иқтидор эгаларини кашф қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш масалалари ўрин олган.

 

Тадбир сўнггида муҳокамалар бўйича хулосалар қилиниб, дастурдан келиб чиққан ҳолда келгуси режалар тузилади ва уларни амалга ошириш бйўича йўриқномалар берилади. 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:38, 30.03.2019.
Ўқилди: 1279 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.