Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Интервью. Игорь Йелич: "Аслида ярим ҳимоячиман"

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ҳозиргина якунланган “Локоматив” ва “Навбаҳор” клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг, “Локо” футболчиси Игор Елични суҳбатга тортдик.

Авваламбор ғалаба билан табриклайман. Учрашув тўғрисида фикрларингиз?

Раҳмат! Учрашувда қийинчиликка учрадик. “Навбаҳор” бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Тўғриси улардан мавсум бошида бундай ўйин кутмаган эдик.

Бугун “Локо” биринчи бўлимда жуда ёмон ўйин кўрсатди. Бунинг сабаби нимада?

Ўйлашимча мавсум энди бошлангани учун йигитлар тўлиқ формага кириб улгуришганича йўқ.

Мавсум энди бошланди деяпсиз, “Локомотив” бир нечта расмий учрашувларда майдонга тушишга улгурди-ку?

(Кулади) Балки бу биз учун камлик қилаётгандир…

ОЧЛнинг биринчи турида ҳам, бугун ҳам ҳисоб очилгандан сўнг жамоа негадир натижага ўйнамоқда? Бу мураббий томонидан берилган кўрсатмами ёки жамоанинг очиқ футбол ўйнашга кучи етмайдими?

Ёқ бу гапингизга қўшилмаган бўлардим. “Супер кубок”да очиқ футбол ўйнадик. Бугун шунчаки рақиб бизга бош зўналар деярли қолдирмади.

Сизни ҳимоячи сифатида кўриб ўрганиб қолганмиз. Андрей Фёдоров эса сизни таянч ярим ҳимоячи сифатида майдонга туширмоқда. Сиз учун қай бири қулай?

Аслида, таянч ярим ҳимоячисиман. Ўзбекистонга илк жамоамда Виктор Кумиков мени марказга кўчирган эди. Андрей Фёдоров эса яна ўз позициямга қайтарди. Мен учун қайси позицияда ўйнашнинг аҳамияти йўқ. Жамоамга фойда келтирсам бўлгани.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:25, 30.03.2019.
Ўқилди: 1848 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.