Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Германия кубоги. Қуйи лига жамоаси «Бавария» дарвозасига 4та го урди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Германия кубогининг чорак финал босқичи доирасида яна иккита ўйин бўлиб ўтди. «Бавария» ўз майдонида қуйи лига жамоаси — «Хайденхайм»ни қабул қилиб, қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Баҳснинг 12-дақиқасида Горетцка мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо орадан 1 дақиқа ўтиб мюнхенликлар ҳимоячиси Никлас Зюле сўнгги умид кушандасига айланган фол ишлатди. Натижада у майдондан четлатилди ва "Бавария" ўйин бошиданоқ майдонда бир киши кам бўлиб қолди.

Бундан фойдаланган «Хайденхайм» танаффусга қадар иккита гол уришга муваффақ бўлди. Ковач шогирдлари камчилик бўлиб ўйнаётганига қарамай, иккинчи бўлимда кетма-кет ҳужумлар уюштириб, рақиб дарвозасига 3та тўп йўллашди. Аммо кеча "хет-трик"га эришган меҳмонлар форварди Роберт Глатцель қандайдир 3 дақиқа ичида иккита гол урди ва ҳисобни тенглаштириб қўйди. Фақатгина баҳс тугашига 6 дақиқа қолганидан белгиланган пенальтидан Левандовски унумли фойдаланиб, "Бавария"га ғалабани тақдим қилди.

"Вердер" эса сафарда "Шальке"ни мағлуб этиб, Германия кубоги ярим финалига йўл олди.

Германия кубоги, чорак финал
Бавария – Хайденхайм 5:4 (1:2, 4:2)
Голлар: 1:0 – 12 Горетцка, 1:1 – 26 Глатцель, 1:2 – 39 Шнаттерер, 2:2 – 53 Мюллер, 3:2 – 56 Левандовски, 4:2 – 65 Гнабри, 4:3 – 74 Глатцель, 4:4 – 77, пенальти Глатцель, 5:4 – 84, пенальти Левандовски.
Бавария – Ульрайх, Зюле, Рафинья (Коман, 46), Киммих, Хуммельс, Алькантара, Горетцка, Хамес, Гнабри, Рибери (Боатенг, 24), Мюллер.
Хайденхайм – Мюллер, Беерманн, Майнка, Буш, Грисбек, Дорш (Файк, 52), Тойеркауф (Томалла, 73), Шнаттерер (Мультауп, 67), Андрих, Глатцель, Доведан.
Огоҳлантиришлар: Дорш (40), Левандовски (86), Беерманн (90), Грисбек (90).
Четлатиш: Зюле (13).

Шальке – Вердер 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 65 Рашица, 0:2 – 72 Классен.
Шальке – Нюбель, Стамбули, Настасич, Сане, Маскарель, Очипка, Руди, Сердар, Бужеляб (Ут, 68), Бургшталлер (Кутуджу, 82), Эмболо (Коноплянка, 59).
Вердер – Павленка, Аугустинссон, Мойсандер, Велькович (Лангкамп, 84), Фридль, Эггештайн, Шахин, Классен, Рашица (Харник, 88), Крузе, Эггештайн (Мевальд, 74).
Огоҳлантиришлар: Сане (22), Шахин (50), Руди (55).
Четлатиш: Шахин (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:09, 04.04.2019.
Ўқилди: 7391 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.