Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Интервью. Умарбек Эшмуродов: "Биз ҳеч жабҳада «Пахтакор»дан қолишмадик"

Баҳо:
+ | -

Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида якунланган «Пахтакор» ва «Насаф» жамоалари ўртасидаги учрашув сўнгида  «Аждарлар» сардори Умарбек Эшмуродовни  суҳбатга тортдик.

Авваламбор ажойиб ўйин учун раҳмат. Бугун сизларга нима етишмади деб ҳисоблайсиз?

-  Билмасам, бизга бугун вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимиз панд берди менимча, умуман олганда, ҳеч жабҳада гранд клубдан қолишганимиз йўқ.

«Пахтакор»нинг жисмоний холати ҳақида нима дея оласиз? «Насаф»га бугун сўнгги дақиқаларда чарчаб қолгани учун тўп ўтказиб юбормадими?

-  Асло йўқ. Бугун биз ҳеч жабҳада «Пахтакор»дан қолишмадик. Ўтказиб юборилган голга келадиган бўлсак, тўгриси, биз дуррангга ўйнашга интилдик. Балки шунинг учун гол ўтказиб юборгандурмиз

Мағлубиятдан сўнг йигитларнинг кайфияти қанақа?

-  Ҳозир  Рўзиқул Бердиев айтганларидек ичимиздаги  ёшроқларимиз мағлубиятдан сўнг йиғлаб юборишди. Тўғриси, жуда ачинарли холатдамиз.

Бугун «Насаф»га яхши бир легионер етишмагандек туюлди?

-  Гапингизда жон бор, аммо  ҳозир бизнинг молиявий имкониятларимиз легионерларни жалб этишга қодир эмас. Умид қиламизки, мана шу ёш футболчилар легионерларнинг ўрнини билинтиришмайди.

Балки бугун сизларга Черан етишмагандир?

-  Черан кучли футболчи, у бўлганида балки вазият бошқачароқ кўриниш олар эди дея олмайман.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:11, 05.04.2019.
Ўқилди: 2341 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.