Эртага бизни ўта муҳим учрашувлар кутиб турибди. Сафарда «Локомотив» «Ал Иттиҳод»га қарши майдонга тушса, «Пахтакор» ўз уйида Қатар чемпиони -«Ас-Саад»ни қабул қилади. Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманига келган ОАВ ҳодимларининг кўплиги ва улар орасида қўшни республикалик ҳамкасбларимизнинг борлиги учрашувга бўлган қизиқиш катта эканлигидан далолат.
Ушбу учрашувда «Пахтакор» жамоасини бевосита майдондан қўллаб-қувватлаб туришингизни сўраб қолган бўлар эдик. «Шерлар»нинг рақиблари Осиёининг энг номдор клубларидан бири десак, адашмаган бўламиз. Ҳозирда пойтахтликлар мухлисларнинг кўмагига муҳтож. Стадионга келинг ва 12-ўйинчига айланинг!
Учрашув Тошкент вақти билан 19 : 00 да марказий «Пахтакор» бўлиб ўтади. Чипталар мутлақо бепул.