Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Жонли эфир»

Баҳо:
+ | -1

Жонли эфир. Телевидение тарихида ундан яхшисини ўйлаб топишмаган. Ўйлаб топа олишмайди ҳам. Лавҳалар, кўрсатувлар, шоу-ўйинлар, интеллектуал баҳслар, ёзиб олинган энг зўр клиплар, ишонинг, ҳамма-ҳаммаси жонли эфир олдида ғарибгина бўлиб қолади.

Нафақат тв, балки ОАВнинг барча қатламида-да ундан яхши, ундан кучли йўл мавжуд эмас. Ажойиб мақолаларни ўқиймиз, ҳайратомуз таҳлилларни мутолаа қиламиз, бироқ жонли эфир – у хоҳ радио, хоҳ телевидение бўлсин – барчасининг вазнидан оғирроқ.
Жонли эфирда чиқар экансиз, сиз олам билан суҳбатлашаётганингизни ҳис этасиз. Шу пайтнинг ўзида, гапираётган пайтингизда. Сизни ҳамма эшитаётгани гапираётган пайтингизга тўғри келади. Бошқа бундай имконият борми?!

Сиз бир пайтнинг ўзида ҳеч кимнинг тўсиғисиз ва ўзингизнинг ички “мен”ингиз назоратида сўзлаш имконига фақат жонли эфирда эга бўласиз. Қолган эфирларда тескариси бўлади: оғзингизга келган ҳамма нарсани айтишингиз ва исталганини қирқиб ташлашингиз мумкин – монтаж қудрати зўр.

Жонли эфирларнинг ичида эса, энг зўри, шубҳасиз, футбол шарҳлаш бўлса керак. Умуман спорт ўйинларини шарҳлаш, десак, тўғрироқ бўлади. Чунки сиз ўйиннинг бир қисмига айланасиз, динамикада яшайсиз ва ўйин охирига қадар спортчилар билан бирга – улар қаёққача олиб боришса – бирга бораверасиз.

Русларда “прямой эфир” дейилади. Инглизчадаги live сўзи негадир менга кўп маъқул. Чунки унда ҳаёт сўзи бор. Биздаги “тўғридан тўғри эфир”дан кўра “жонли эфир” чиройлироқ янграйди. Жон бор, яшамоқ бор, ҳаёт бор.

Футболдаги “жонли эфир” ҳаётимизга ўхшагани учун айтяпман юқоридаги гапни: нима бўлишини олдиндан билмаймиз, ўйин бошига қараб хулоса бера олмаймиз, учрашувнинг оқибати бутун ўйиндан-да муҳимроқ даражада!..

Эртага “Пахтакор” жамоаси Қатарнинг “Ас Садд” клуби билан ўйнайди. Ҳозир у ҳақда нима десак ҳам тахмин ё олдиндан билдирилган фикр бўлиб қолаверади. Ўйиннинг ўзи ҳақидаги тасаввуримиз фақат бошланганида, “Спорт” телеканали орқали трансляция жонли эфирда узатила бошланганида пайдо бўлади.

Бирга кузатамиз. Жонли эфирда. 19:00дан бошлаб, “Пахтакор” ўйингоҳига “жон” киради

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:36, 09.04.2019.
Ўқилди: 10462 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.