Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Жиу-житсучиларимиз Жаҳон кубоги баҳсларида иштирок этади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ
Жиу-житсу спорти бутун дунё миқёсида кенг ривожланган қадимий яккакураш турларидан биридир. Мазкур жанг санъати Осиё ўйинлари дастурига киритилган.   Юртимиз жиу-житсу усталари дунё миқёсида ўтказиладиган кўплаб нуфузли турнирлар – қитъа ва жаҳон чемпионатларида муносиб иштирок этиб келмоқда.   Жорий йилнинг 10-12 апрель кунлари Таиланд қироллигининг Чанг Майи шаҳрида университет талабари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.   Мазкур нуфузли спорт тадбирида жиу-житсу спорти бўйича ҳам сайёрамизнинг энг кучли спортчилари ғолиблик учун куч синашади.   Қувонарли томони бу йилги баҳсларда Ўзбекистонлик талаба жиу-житсучилар ҳам иштирок этади.   Кеча Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Таиланд қироллигига жўнаб кетди.   Хуршид Эшонхўжаев бошчилигидаги делегациямиз аъзолари 11 апрель куни Ne-waza ва Duo system йўналишларида баҳсларга киришади.   Қайд этиш лозимки, жорий йилда терма жамоамиз аъзолари Лондон (Буюк Британия), Токио (Япония), Лос-Анжелес (АҚШ), Рио-де-Жанейро (Бразилия) шаҳарлари мезбонлигида ўтказиладиган катта дубулға турнирлари, шунингдек, БАА пойтахти Абу-Дабида ташкил этиладиган Жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафани ҳимоя қилади.
Манба: UZA
Киритилди: 20:06, 09.04.2019.
Ўқилди: 1647 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.