Кириш Регистрация
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 1-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона - Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас

Капелло "Реал" Роберто Карлосни қандай сотиб олганини гапириб берди

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг собиқ устози Фабио Капелло жамоа ўша пайтда "Интер" аъзоси ҳисобланган Роберто Карлосни қандай сотиб олганини гапириб берди.

«1996 йилда "Реал" раҳбарияти жамоани бошқаришимни сўради. Бахтли эдим. "Милан"дан "Реал"га ўтдим. Менга агент Жованни Бранкини қўнғироқ қилди ва „Эшит, Фабио. “Интер» Роберто Карлосни сотмоқчи", деди. Мен эса "Йўқ, бўлиши мумкин эмас", дедим. У: «Мумкин-мумкин. Улар айтишяптики, Карлос ҳимояда яхши ўйнай олмаётган экан", деди. Мен: «Йўқ, ишонмайман», дедим. Улар Карлосни олти ярим миллиардга сотишмоқчи экан.  

Мен барибир ишонмадим. «Гапинг рост бўлса, менга унинг нархи, бошқа жиҳатлари ва имзо қўйиш учун шартномани факс қилиб жўнат", дедим. Уч-тўрт соатдан кейин факс келди. Мен "Реал" президенти Лоренсо Сансга қўнғироқ қилиб, «Эшит, сен эрталабки рейс билан учишинг керак. Миланга бор ва Роберто Карлос билан шартнома тузиб қайт", дедим. 

Президент эрталаб соат саккизда учиб кетди. Соат 11 да эса Карлос "Реал" футболчисига айланганди. Узоқ йиллар "Реал" учун меҳнат қилган ва унинг ажралмас футболчисига айланган Карлоснинг трансфери ана шундай тез муддатда, 24 соатга етмасдан ҳал бўлган", — деди Капелло.

Манба: championat.com
Киритилди: 18:49, 10.04.2019.
Ўқилди: 6375 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz