Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Акром Комилов ЕЧЛни ким ютишини тахмин қилди (интервью)

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболидаги энг кучли қанот ҳимоячиларидан бири саналадиган Акром Комиловга саволларимиз йиғилиб қолган эди. «Пахтакор» футболчисини суҳбатга тортдик.

Ассалому алайкум. «Пахтакор» жамоаси «Ал-Саад»га қарши жанговор дуранг натижа қайд этди. Ваҳоланки ўша учрашувда ғалаба қозониш учун бир нечта имкониятлар бўлган бўлсада, учрашув дуранг билан якунланди. Бу дуранг жамоанинг руҳий холатига таъсир ўтказмадими?

-   Ассалому алайкум. Гапингиз тўғри. Бизда ўша учрашувда ғалаба қозониш учун имкониятлар бўлди, аммо  футболда ҳар доим сиз хоҳлагандек бўлавермайди. Ўша учрашувдаги дуранг жамоага салбий таъсир ўтказмади. Сабаби, гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолишни уддаладик. Бундан ташқари, жамоамизда ички муҳит ҳам ажойиб. Гуруҳдан чиқишимиз ўз қўлимизда ва биз буни уддалаймиз деган умиддаман.

Биз «Бунёдкор»даги ўйинлари билан ҳамманинг эътиборини ўзига тортган тезкор, ҳужумни ёқтирадиган Акром Комиловни майдонда қачон кўрамиз? Жароҳатингиздан қачон тўлиқ фориғ бўласиз?

-  Худога шукур, жароҳатимдан тўлиқ фориғ бўлдим. Энди секин-асталик билан жисмоний холатимни тиклаб олсам, асосий таркибга кириб олишимга шубҳам йўқ.

Сиз, Мижалол Қосимов қўл остида бир неча йил тўп сурдингиз. Эндиликда Шота Арвеладзе жамаосида тўп тепяпсиз. Бу икки мураббийнинг услублари ўхшашми? Ёки тубдан фарқ қиладими?

-  Умуман олганда, батамом икки хил услубдаги мураббийлар. Шунга қарамасдан, айрим ўхшашликлар ҳам мажвуд. Масалан, иккала мураббий ҳам тўпни пастда ушлаб туришимизни талаб қилишади. Яна бир нарсани айтиш керак, Арвеладзе жисмоний тайёргарликка катта урғу беради. Айнан шу фактор эвазига «Пахтакор» тобора жисмонан кучайиб бормоқда.

«Пахтакор»ни ОЧЛда меҳмонда иккита учрашув кутиб турибди. Бу учрашувлар учун алоҳида тактикадан фойдаланасизларми? Олдиндан ўйланган режалар мавжудми?

-  Тўғри, бизни ОЧЛда сафарда иккита учрашув кутиб турибди. Ўйлашимча, биз ўз ўйин услубимизни намойиш этамиз. Тўп билан кўпроқ муомалада бўлиб, ҳужумга тезкорлик билан ўтиш орқали сафардаги учрашувларда ҳам ғалаба билан ортга қайтмоқчимиз. Сафардаги учрашувлар қийин кечиши мумкин, аммо уларга ҳам осон бўлмаслиги аниқ. Ўйин боришига қараб тактикани ўзгартиришимиз мумкин.

Энди келинг, бироз ортга қайтамиз. Тенгдошларингиз ўртасида Хитойда бўлиб ўтган «Осиё кубоги» мусобақасида чемпион бўламиз, деб ўйлаган эдингизми? Чемпионликнинг сири нимада деб ўйлайсиз?

-  Кўпчиликни билмадиму, мен чемпион бўлишимизга шубҳа қилмаганман. Ўша турнирга жуда кучли такиб билан борганмиз. Биз учун омадли якунланган турнирдан менда жуда кўплаб илиқ хотиралар қолган. Ҳозиргача «Ёу Тубе»да ўша учрашувларни  тез-тез томоша қилиб тураман. Тўғриси, чемпион бўлган кунимиз ҳеч ким ухлай олмаган. Ҳудди ширин тушдек ёқимли ҳис чулғаб олган эди…

Агар Европа клубларидан маоши паст таклиф тушса, «Пахтакор» эса  сизни олиб қолиш учун молиявий қулай таклиф билан чиқса, қай бирини танлаган бўлар эдингиз?

-  Менимча, ўзимни синаб кўриш учун ҳам  кетган бўлар эдим.

Европа чемпионлар лигасини кузатиб боряпсизми? Қайси клубда чемпионлик учун имконият кўпроқ деб ўйлайсиз?

-  Албатта, кузатиб боряпман. Мен  ўзи болаликдан «Милан» ва «Барселона»нинг мухлисиман. Ўйлашимча, бу мавсум «Барселона»да чемпион бўлиш имконияти кўпроқ кўринмоқда.

Ҳар бир жамоанинг ўз етакчиси бўлиши шарт. Ҳозирда «Пахтакор»нинг етакчиси ким деб ўйлайсиз?

-  Бу мавсум жамоада кучли футболчилар жамланган. Ҳамманинг клубдаги ўрни бир хил, аммо етакчи деб Жалолиддин Машарипов ва Черанни кўрсатган бўлар эдим.  

Қайси футболчининг ўйинларини кўриб завқланасиз?

-  Хорди Албанинг майдондаги ҳаракатларини кўрсам, маза қиламан. Ойна-йи жаҳон орқали бўлсада, унинг ўйинларидан нимадир ўрганишга ҳаракат қиламан. У мен учун идеал футболчи.

Суҳбатимиз сўнгида сайтимиз ўқувчилари учун тилакларингиз бўлса, марҳамат

- Тез орада мухлисларимиз кўришга ўрганиб қолган кучли Акром Комилов бўлиб майдонгақайтаман. «Пахтакор»ни ва терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришда давом этишсин, бизларга мухлисларни хурсанд қилиб юриш доимо насиб қилсин.

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev suhbatlashdi

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:21, 13.04.2019.
Ўқилди: 10784 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5933]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3568]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3008]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2705]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2668]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2542]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2526]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2434]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2280]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1957]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.