“Аякс” ҳужумчиси Клас-Ян Хунтелар “Эксельсиор” дарвозасига учта гол урди.
35 ёшли футболчи асосий таркибда майдонга тушиб, 73-дақиқада заҳирага олинди. Шу вақт ичида Хунтелар ўз хисобига хет-трикни расмийлаштирди ва голга ҳаммуалифлик қилди.
Маълумот ўрнида, жорий мавсум у 14 та гол урди.