Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Ростов» Шомуродовнинг голи эвазига «Спартак»ни мағлуб этди (видео)

Баҳо:
+ | -

Россия чемпионатининг 23-тури доирасида "Ростов" ўз майдонида "Спартак"ни қабул қилди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида ростовликлар ҳисобни очди: бурчакдан етказилган узатмани Гацкан дарвозага жойлаб қўйди. Москваликлар биринчи бўлимнинг ўзида Зобнин томонидан урилган гол эвазига ҳисобни тенглаштиришди.

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Ионов ўрнига Элдор Шомуродов туширилди. Баҳс тугашига 10 дақиқа қолганида ўзбекистонлик футболчи "Ростов"нинг голига муаллифлик қилди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни ҳамюртимиз бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда спартакчилар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Зобнин яккама-якка вазиятда атиги 5 метрдан дарвозани ишғол эта олмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Ростов" ўз очколарини 35тага етказиб олди. Карпин жамоаси 5-ўриндаги "Спартак"дан 1 очко ортда қолмоқда.

Россия чемпионати, 23-тур
Ростов – Спартак 2:1 (1:1)
Голлар: 1:0 – 13 Гацкан, 1:1 – 27 Зобнин, 2:1 – 80 Элдор Шомуродов.
Ростов – Песьяков, Чернов, Логашов, Сигурдссон, Паршивлюк, Еременко, Гацкан, Попов (Сигурдарсон, 78), Норманн, Ионов (Шомуродов, 63), Глебов (Зуев, 77).
Спартак – Максименко, Боккетти, Жиго, Рассказов, Айртон, Глушаков (Фернандо, 81), Зобнин, Мельгарехо (Ломовицкий, 73), Мелкадзе, Луис Адриано, Зе Луиш (Ханни, 38).
Огоҳлантиришлар: Паршивлюк (28), Глебов (45), Логашов (56), Еременко (61), Боккетти (64), Мелкадзе (77).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:01, 14.04.2019.
Ўқилди: 9669 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.