Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Камбэк, имконият, концентрация, финални эслаб – Сульшер матбуот анжуманида нима деди?

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер “Барселона”га қарши ўйин фикрларини билдириб ўтди. 

“Бундай ўйинлар МЮ” учун одатий ҳолга айланиб қолган. Биз ўз имкониятларимиздан юқори ўйнай олишимиз мумкинлигини биламиз. 

ЕЧЛ-1999 финали ажойиб ўтган, эмоцияларга бой ўйин. Мен “Камп Ноу”да фақат бир маротаба ўйаганман. 

Ўйинга келсак, мен фақат битта гол уриб олиб рақибга гол уриш учун имконият бермаслик ҳақида ўйлаяпман. Ҳозирча ҳисоб 0:1, лекин бу ўйин голларга бой ўтса имкониятларимиз юқорилайди.

Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар гол ўтказиб юбормасак, ўйинда қолишимизга ишончим комил. 

Стандартлардан гол уришимиз мумкин, биз “Барселона” футболчиларига қараганда жисмонан кучлироқмиз. Лекин ҳимояни ҳам унутмаслик лозим. 

Мен 93-дақиқада гол уришимизга қарши эмасман. Ўзимизга ишонамиз, ҳар бир инсон ўзига ҳос қобилятга эга. 

ПСЖга қарши ўйинда камбэк қилишмизга ишонган эдик. Рақиб тўп назоратини қўлга олган бўлсада, биринчи бўлимда фақатгина бир сонияга ухлаб қолганмиз. Қолган дақиларда фақат ғалаба ҳақида ўйлаганмиз. 

Азалдан “Барселона” кучли клуб, аммо боримизни бериб ўйнасак, фикрни бир жойга жамласак...  Бир сўз билан, концентрация – ҳал қилувчи вазият”, - дейди Сульшер.

Манба: www.uefa.com
Киритилди: 09:50, 16.04.2019.
Ўқилди: 11863 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.