Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади

Баҳо:
+ | -

18 апрель куни Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

“Спорт” телеканали билан келишувга кўра, мазкур қуръа жараёни соат 16:00да бошланадиган “Гол” кўрсатуви давомида амалга ошади.

2019 йилги мавсумда ЎзПФЛ Суперлига учун 14, А Про-лигаси учун 8 ҳамда В Про-лигаси учун жами 16 та клубни рўйхатдан ўтказди. Ўзбекистон кубогида мазкур жамоалардан фақатгина “Бунёдкор-2” ҳамда “Андижон-2” жамоалари иштирок этмайди. Улар фарм-клуб мақомида бўлгани сабабли, фақатгина В Про-лига учрашувларидагина қатнаша олади.

1/32 финал учрашувлари тақвимда 30 апрель ҳамда 1 май кунлари ўтказилиши аввалдан белгилаб қўйилган. Унга қадар эса 19 апрель куни Ўзбекистон кубоги учун саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. Шарқий минтақадан саралашда “Чиғатой” ҳамда “Яшнобод” клублари ўзаро ўйин билан иштирок этади. Ғарбий минтақада эса Навоий ҳамда Бухоронинг “Иттифоқ” жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур учрашувлар ғолиби 1/32 финалда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритади.

Улар сафига кейинги босқичда В Про-лиганинг “Янгиер”, “Ғиждувон”, “Локомотив-БФК”, “Рубин”, “Зарангари”, “Орол”, “Турон”, “Раш-Милк”, “Зомин”, “Зирабулоқ” клублари қўшилади. Жами 12 та клуб олти жуфтликка ажратилади. Босқич ғолиблари 1/16 финал чиптасини қўлга киритади.

1/16 финалдан бошлаб мусобақага Суперлиганинг 10 ҳамда А Про-лиганинг 8 жамоаси қўшилади. 1/8 финалдан бошлаб эса “Локомотив”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” ва АГМК жамоалари турнирдаги иштирокини бошлайди.

2019 йилдан бошлаб мазкур турнирда ҳар бир босқич фақатгина 1 та учрашувдан иборат бўлади. Ғолиб асосий ва қўшимча дақиқаларда аниқланмаса, пенальтилар серияси ёрдамга келади. Қуръа маросимлари Спорт-ТВ орқали жонли намойиш этиб борилади. Қуръада барча жамоалар битта саватга солинади. Биринчи чиққан жамоа мезбон, иккинчиси унинг меҳмони бўлади. 

Фақатгина бир жиҳатга эътибор қилиш керак. Стадионлар бўйича талабга кўра, агар мезбон жамоанинг стадиони Ўзбекистон кубоги учрашувлари талабида бўлмаса, мазкур жамоа қуръадан кейинги уч кун ичида ёки талаб даражасидаги майдон топиши ё бўлмаса меҳмон жамоа майдонида тўп суриши керак бўлади. В Про-лигасининг майдони талаб даражасида бўлган клублари уйига Суперлиганинг энг яхши жамоалари ҳам ташриф буюриши мумкин. 

Манба: PFL
Киритилди: 12:54, 17.04.2019.
Ўқилди: 3327 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.