Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

МОҚ вилоят ҳокимликларини спортчиларни янада қўллаб-қувватлашга чақирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Спортчининг халқаро майдондаги муваффақияти кўп нарсага боғлиқ. Бу аввало яхши жисмоний ва руҳий тайёргарлик, тўғри овқатланиш, малакали мураббий билан шуғулланиш, молиявий рағбатлантириш ва бошқа ньюанслар. Айнан мана шу жиҳатларнинг уйғунлашуви кутилган натижага олиб келади.

Миллий олимпия қўмитаси спортчиларни Токио олимпиадасига тайёрлаш йўлида федерация ва ассоциациялардан ташқари Республикамизнинг маъмурий бошқарув бўғинлари билан ҳам чуқур ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Бугун МОҚда атлетларимизни Токио Олимпиадасига тайёрлаш бўйича ҳамкорлик юзасидан вилоят ҳокимиятлари мутасаддилари билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов бошчилигидаги МОҚ вакиллари, шунингдек, барча вилоят ҳокимларининг ўринбосарлари ҳам иштирок этишди.

“Вилоятларимизда Осиё ўйинлари, ўсмирлар Олимпиадаси, жаҳон чемпионати, Олимпия ўйинлари каби йирик мусобақаларда ғолиб бўлган спортчилариз бор. Бугун йиғилишимиздан мақсад етишиб чиқаётган ана шундай истеъдодли атлетларимизни саралаш ва уларни қўллаб-қувватлашда ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдир. Улар фақат Олимпиадани ўйлаши керак. Бошқаси уларни безовта қилмаслиги лозим. Шу боис ҳам биз уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, эътибор қаратиб, муносиб тайёрлашимиз зарур. Атлетларимиз қайд этаётган натижаларини кучли диетолог ва психологлар орқали ҳар уч ойда таҳлил қилиш борасида тизим йўлга қўйилган. Аммо ҳеч ким муаммодан суғурталанмаган. Шу боис ҳам биз сизлардан спортчиларимизнинг уйидан, шароитидан, ота-онасидан хабар олиб туриш борасида ёрдам беришингизни сўраймиз. Муаммо ҳаммада бўлади, лекин спортчиларимизники бизга бегона бўлмаслиги лозим. Уларда машғулот, йиғин, мусобақа ва Олимпиададан бошқа ўйлайдиган ҳеч нарсаси бўлмаслиги керак«, – деди Жасур Матчанов.

Суҳбат давомида МОҚ мутасаддилари вилоят ҳокими ўринбосарларига халқаро мусобақаларга бориб, спортчилар билан бирга яшаб, мусобақа атмосфераси билан янада яқиндан танишишни таклиф қилишди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:32, 19.04.2019.
Ўқилди: 1574 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди» [5869]

Виталий Денисов Конго ДРни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади [4973]

ЖЧ-2026. Плей-офф 1/16 финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди [3438]

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конго ДРга қарши баҳсдаги имкониятларини баҳолади [3421]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026дан чиқиб кетган Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига баҳо берди [2370]

«Манчестер Сити» ўсиб бораётган юлдуз учун бошқа грандлар билан рақобатлашади [2369]

ЖЧ-2026. ГОООЛ! Ўзбекистон Конгога қарши ўйинда ҳисобни очди (видео) [2077]

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор [1987]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026даги энг паст xG кўрсаткичига эга гол муаллифи бўлди (видео) [1833]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида такрорланмас рекорд ўрнатди [1815]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик