Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Ренн» «ПСЖ»ни мағлуб этиб, Франция кубоги ғолибига айланди (видео)

Баҳо:
+ | -

Кеча Франция кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. «Стад де Франс» стадионида "Ренн" ва "ПСЖ" клублари тўқнаш келишди.

Парижликлар ўйинни жуда фаол бошлаб, 13 ва 21-дақиқаларда Данги Алвес ва Неймар томонидан урилган голлар эвазига 2та тўп фарқи билан олдинга ўтиб олишди. Бироқ "Ренн" ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди: 40-дақиқада Кимпембе ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, иккинчи бўлим ўртасида Мешер мувозанатни тиклади. Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармади.

Пенальтилар сериясида омад "Ренн"га кулиб боқди — 6:5. Шу тариқа, 1971 йилдан бери илк марта Франция кубоги соҳибига айланди.

Сўнгги 5 йилдан бери финалга чиқаётган "ПСЖ" илк марта ҳал қилувчи ўйинда ютқазди.

Франция кубоги, финал
Ренн – ПСЖ 2:2 (1:2, 1:0, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 6:5
Голлар: 0:1 – 13 Дани Алвес, 0:2 – 21 Неймар, 1:2 – 40, автогол Кимпембе, 2:2 – 66 Мешер.
Ренн – Коубек, Да Сильва, Бенсебайни, Траоре, Мешер, Бен-Арфа, Андре, Буриго (Леа Силики, 105), Гренье, Сарр, Ньянг.
ПСЖ – Ареоля, Кимпембе, Маркиньос, Бернат, Дани Алвес, Дракслер (Кавани, 90), Верратти, Ди Мария (Паредес, 75), Дагба (Диаби, 105; Нкунку, 120), Неймар, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Гренье (24), Верратти (29), Неймар (44), Ди Мария (55), Мешер (68), Буриго (71), Паредес (95), Андре (97), Ньянг (107), Бенсебайни (112), Леа Силики (118).
Четлатиш: Мбаппе (118).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:12, 28.04.2019.
Ўқилди: 5015 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5169]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [4670]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [3726]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [2982]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [2811]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2597]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2327]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2294]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2100]

АПЛда нархи кескин пасайган футболчи ким эканлигини биласизми? [1992]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик