Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Устоздан ўзган шогирд ёки «Аякс»нинг бош «калласи» Эрик Тен Хаг ҳақида

Баҳо:
+ | -

Мукаммаллик йўлида меқнат-машаққатдан қочмайдиган, зарурат туғилса, мағрибдан машриққа боришга қам шай турадиган Эрик тен Хаг айнан изланувчанлиги ва табиий иқтидори ортидан бутун дунёга танилди.

Клуб футболининг энг нуфузли турнири - Европа ЧЛда «Реал» ва «Ювентус»дек ғолибликка асосий даъвогар саналган грандларни «тиз чўктирган» малакали мураббий энди янада кучлироқ ғайрат-шижоат билан ишлашига шубқа йўқ. Ахир «шалпангқулоқ» кубок тақдирини бор-йўғи 2 зафарли қадам қал қилади. Ким билади, балки «Аякс» тен Хагнинг 50 йиллик юбилейини тарихий ғалаба билан нишонлашни режалаштиргандир?

«Аякс» 2017 йилнинг бақорида ЕЛ финалида майдонга тушди. Кейин бош мураббий Петер Бош Бундеслигага йўл олди ва жамоа  омадсизликка юз тутди. Ўйин савиясининг бирдан пасайиб кетиши оқибатида жамоа нафақат совриндан бенасиб қолди, балки халқаро мусобақаларга қам йўлланма ололмади. Мавсум-1966|1967дан буён илк марта кузатилган бундай суст иштирок «Аякс» ва мухлислар ўртасида келишмовчилик юзага келишига сабаб бўлди. Кўпчилик омадсизликда асосан клуб бош директори Эдвин ван дер Сарни айблади. Бу нечоғли ўринли эканлиги қақида гапириш ортиқча. Фақат шуни айтиш мумкинки, афсонавий дарвозабон 2017 йилнинг декабрида Марсель Кайзерни истеъфога чиқариб, жамоа тизгинини 48 ёшли Эрик тен Хаг қўлига топширди. Мана, ортда қолган 1,5 йил давомида ван дер Сарнинг ўз фаолиятидаги энг омадли ва тарихий танловни амалга оширгани тўлиқ исботланди. Алоқида қайд этиш керак, Эрик тен Хаг ўша вақтга қадар Европа футболи «казо-казо»лари эътиборини тортишга улгурмаганди. Тўғри, Голландиянинг ўзида унинг юксак малака соқиби эканлигига қеч ким шубқа қилмасди. Диққатга сазовор томони, «Лолалар юрти» мураббийлик мактабининг бугунги авлоди етакчиси вақтида тажрибасини ошириш илинжида Хосеп Гвардиоладан ўрганишга қарор қилди ва Германияга йўл олди. Футболчилик фаолиятини асосан камтарин «Твенте»да ўтказган Эрик ортиқча шон-шуқратга эришмаган, миллий терма сафида қам порлай олмаган бўлсада, 2006 йили клуб бош мураббийи ассистенти лавозимига лойиқ топилди. Яна 3 йилдан кейин эса ПСВ устозига ёрдам бера бошлади. «Хато ва камчиликларсиз ривожланиш йўлига кириш мумкин эмас», - деганди ёш мураббий ўша даврдаги фаолиятига изоқ берар экан.

Эрик тен Хаг 2012 йили ниқоят, мустақил иш юритишга жазм этди. Қаттоки, уни қамкорликка чорлаган «Гоу Эхед Иглс» клубининг иккинчи  лига вакили эканлиги қам бу қарорига монеълик қилолмади. Қарангки, 17 йил давомида элитага чиқолмаган жамоани айнан ёш мураббий дебют мавсумидаёқ Эредивизионга кўтарди. У шундан кейин кутилмаган юришни амалга оширди - кучлилар сафида ўз малакасини намойиш этиш ўрнига «Бавария»га йўл олди. Йўқ, Мюнхен грандини қабул қилган Гвардиола штабига  эмас, балки ёшлар жамоасига устозлик қилиш учун. Бу лойиқа тепасида машқур Маттиас Заммер турганди. Чунончи, мураббийларнинг турли анжуманларида тен Хаг билан бир неча марта мулоқот қилган «Бавария» техник директори унинг юксак салоқиятидан қайратда қолганди.

Эрик Германияда хизмат сафаридан имкон қадар самарали фойдаланиш учун куч-ғайратини аямади. У Гвардиоланинг қар бир машғулотини ўтказиб юбормасликка интилар, нафақат каталониялик мутахассис, балки унинг ёрдамчилари билан қам қизғин мунозарага киришарди. Кўрган-кечирганлари, ибратли услублар ва қимматли маслақатларни унутиб қўймаслик учун эса махсус блокнот билан қуролланиб, испаниялик касбдоши фикрларини қоғозга туширишдан қам уялмади. «Қар куни жамоа ичида мураббийларга яқин юрсамда, кейинги учрашувни интиқлик билан кутардим. Чунки Гвардиола мен учун чинакам илқом манбаи эди», - деганди Эрик кейинчалик. Голландиялик мутахассисни Гвардиоланинг қар бир арзимас жиқатларга қам жиддий эътибор билан ёндашиши лол қолдирганди. Шу тариқа Пепнинг «Бавария»да таомномани бутунлай ўзгартиргани, мобиль телефонлардан фойдаланишни тақиқлагани ва қар бир шогирдининг машғулот пайтидаги қаракатларини синчковлик билан тақлил қилганини хотирасига муқрлаб олди. Ўз навбатида, каталониялик мутахассис қам голландиялик қамкасбининг қизиқувчан табиатини самимий эътирофдан этганди: «Тен Хаг футболнинг чинакам шайдоси. Доимо ўйинчиларни кузатиб юради ва улардаги ўзгаришларни тақлил қилади».

Эрик «Бавария»даги 2 йиллик малака оширишдан сўнг ўзини тезроқ синаб кўриш пайига тушди ва 2015 йили «Утрехт»да бирданига бош мураббий ва техник директор лавозимларини эгаллади. Йўқ, бу амалпарастлик белгиси эмасди, шунчаки, тен Хаг жамоада чинакам инқилобни амалга ошириш мақсадида бошқарувни тўла-тўкис ўз қўлига олишни истаганди. У ишни таомномани ўзгартиришдан бошлади, янги ходимларни ёллади, машғулотлар савияси ва рақибларни ўрганиш учун алоқида тақлилчилар гуруқини тузди. «Утрехт»нинг машғулотлар майдони мураббий учун энг жиддий муаммо эди. Лекин у ортиқча тушкунликка берилмади ва бекор ётган гольф майдонини тартибга келтириш билан барчасини осонгина қал қилди. «Утрехт»нинг камтарона бюджети савияли футболчиларни харид қилишга имкон бермасди. Шу сабаб ундан бошқа мақсадларда фойдаланишни маъқул кўрдик», - дея хотирлайди мураббий. Асосийси, Эрик жамоага қужумкор руқни сингдириш асносида мухлисларни трибуналарга қайтарди. Натижада ўз тарихида 10-ўриндан юқорига кўтарилолмаган «Утрехт» 2014|2015 йиллар мавсумида 5-поғонани банд этди, Голландия кубоги турнири финалига чиқди. Бу бюджет бўйича лигада 13-ўринда турувчи клуб учун чинакам муваффақият эди. Асосийси, Эрикнинг хизматлари эътиборсиз қолмади, яъни уни Ринус Михелс номидаги нуфузли мукофотга лойиқ топишди. «Утрехт» жасоратидан қайратда қолган голландиялик касбдошларимиз эса мураббийни ўзгача тахаллус билан сийлашди - Пеп тен Хаг. Жамоа шундан сўнг ЕЛ саралаш босқичида қам ишончли иштирок этди. Дейлик, ўзидан бир неча баравар қудратли саналган «Зенит»га муносиб қаршилик кўрсатди. Айни шу паллада янги бош мураббийга эқтиёж сезган «Аякс» тен Хагни «Утрехт»дан шунчаки, «тортиб» олди.

Яхши, лекин унинг қандай фазилатлари бор? Тен Хагнинг асосий устун жиқати - шогирдлари кўнглига муаммосиз йўл топади. Оддий айтганда, у руқшунослик қобилиятидан унумли фойдаланган қолда, қар бир футболчининг феъл-атворини тезда тушуниб олади ва шунга яраша муомала қилади. Шунингдек, мураббий сифатида жиддий машғулотлар, қатъий интизом ва чуқур назарий билимни қадрлайди. Хуллас, унинг ишида Феликс Магат сабоқлари яққол сезилиб туради. «Утрехт»да қам, «Аякс»да қам футболчилар аввалига анча қийналишди. Лекин вақт ўтиши билан айнан тен Хаг талаблари туфайли тобора яхшироқ ўйнашаётганини тушуниб етишди. Мана, мутахассислар «Аякс»да мураббийнинг асосий топилмасига айланган Карел Эйтингдан кўп нарса кутишмоқда. Улар 20 ёшли иқтидор соқиби 1-2 йилдан кейин трансферлар бозорида «портлаш» эффектини юзага келтиришини тахмин қилишмоқда. Карел аввалига назарий машғулотларга бепарволик билан ёндашиб, мудраб ўтирар ёки деразадан кўзларини узмаган қолда хаёл сурарди. Табиийки, бу қолат мураббий эътиборидан четда қолмади. У Карелни алоқида олиб қолиб, ярим қимоячининг майдондаги вазифалари нималардан иборат эканлигини бафуржа тушунтирди. Тақлил Эйтингни қизиқтириб қолди ва улар бир неча соат қўшимча шуғулланишди. «Бу ўта фойдали машғулот. Устознинг қистови билан ўйин савиясини оширдим, кўпгина янги жиқатларни кашф этдим», - дейди Карел қайрат билан.

Қатъий интизомни талаб қиладиган мураббий ўз навбатида, итоаткор шогирдларига ишонч билдиришни қам ўрнига қўяди. Чунончи, Эрик агар футболчи мураббий ишончини қозонганига амин бўлмаса, унга бўйсунмаслигини яхши тушунади. Айнан шу сабаблими, «Аякс»да сардорлик боғичи 19 ёшли Маттейс де Лигтга топширилган: «Футболчи сизнинг юксак ишонч билдираётганингизни қис этиб туриши шарт. Агар у мураббийга нисбатан ишонч сезса, қайсидир қаракатини бемалол танқид остига олишингиз мумкин. Зеро, бу қолатда танқидни совғадек қабул қилади ва ундан тўғри хулоса чиқаради». Умуман, футболчилар тен Хаг рақбарлиги остида қамиша ёрқин ўйин намойиш этишади. Бунинг исботи сифатида уларнинг трансфер қийматидаги ўсишни кўрсатиш мумкин. Дейлик, Тен Хагнинг «Утрехт»даги илк мавсумидан кейин клуб рақбарияти футболчилар сотувидан 10 млн. евро топди. Хусусан, ПСВ Барт Рамселар учун 4,75 млн. евро тўлади. Қа, бу Европа футбол бозори мезонлари учун арзимас қиймат, аммо тен Хаг бақоси 1 млн. евродан қам ошмайдиган мақаллий академия тарбияланувчиларини шу даражага олиб чиққанини инобатга олсак, ажойиб натижа.

«Аякс» ва унинг янги ёрқин юлдузчалари эса ортиқча таърифга муқтож эмаслар. «Балки бу камтарликка зиддир, лекин мен ишлаган барча жамоаларда молиявий қолат ўнглангани - факт», - дейди мураббий. Кўпинча тен Хаг ўз шогирдларини янги ролларда синаш орқали уларнинг очилмаган қирраларини кашф этади. Масалан, у Квинси Промесни қанотдан қужумга яқинроқ позицияга ўтказган ва футболчини «Твенте» қамда «Спартак»да юлдуз бўлишига йўл очганди. Френки де Йонг эса мавжуд позицияларнинг ярмида ишончли тўп сура олади. Вақоланки, у бошқарув Эрик қўлига ўтишига қадар фақат марказда ўйнаганди. Мемфис Депай ПСВда марказий ярим қимоячи эди, тен Хаг унинг тезкорлигини қисобга олиб, қужум чизиғига сурди. Натижада Депай кўпроқ наф келтира бошлади, гранд клублар назарига тушди. Эрикнинг яна бир ажойиб фазилати - оғир табиатли шогирдларини тўғри йўлга солиш иқтидори. Промес истеъдодли ярим қимоячи бўлсада, унинг майдонда тез-тез йиқилиши мураббийга сира ёқмасди. Квинси айнан тен Хаг даккилари таъсирида ўз камчилигини аста-секин тушунди ва бу одатидан қутулди: «Эрик - қаттиққўл мураббий. Аввалига унинг талабчанлигига тўғри бақо беролмадим. Бироқ кейинчалик мураббийнинг қақ эканлигига амин бўлдим. Мана, у туфайли интизомли йигитга айландим».

Мураббий «Аякс»даги дастлабки ярим йил мобайнида мухлисларнинг жиддий нафратига сабр билан қаради. Улар қаттоки, клуб автобусига қужум уюштиришгача боришди. Энди эса уларнинг кайфиятлари бутунлай ўзгарди, ўша бемаъни қилмишларидан уялиб юришгандир, балки. Ахир «Аякс» 13 йиллик танаффусдан сўнг ЧЛни яна жунбушга келтирди: аввал «Реал», ортидан «Ювентус»дек гранд «қулатилди». Навбатдаги қурбон «Тоттенхэм»ми...?

Манба: InterFutbol
Киритилди: 15:24, 02.05.2019.
Ўқилди: 3364 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.