Бугунги кунда 9 май, юртимизнинг гуллаб-яшнашига ўз ҳиссасини қўшган инсонлар хотираси ёдга олинадиган, фахрийларга иззат - икром, меҳр оқибат одатдагиданда кўпроқ кўрсатиладиган муборак санага айланган.
Шу муносабат билан Наманган вилоятининг Косонсой туманида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Косонсой туман кенгаши ташаббуси билан “9-май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Инсон азиз, хотира муқаддас” шиори остида фидоий инсон, меҳнат фахрийси марҳум Самарахон Каримовнинг 89-йиллигига бағишланган уюшмаган ёшлар ўртасида “Косонсой ёшлари жиноятчиликка қарши, ёт ғояларни қоралайди” шиори остида футбол бўйича “Косонсой ёшлар кубоги 2019” турнири ўтказилди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур турнир ҳам ана шу бешта ташаббуснинг иккинчиси - ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишдек эзгу мақсадни амалга ошириш доирасида ташкил этилди.
Мусобақада тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшларидан шаклланган 16та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда Олимпия цикли қоидалари асосида ғолиблик учун куч синашдилар.
Ҳар бир баҳс ғоят қизиқарли ва тенг кучлар остида ўтди. Мусобақа финалига “Гулобод” ҳамда “Соҳибкор” жамоалари етиб келишди.
Муросасиз ва тенг курашлар остида ўтган баҳсда “Гулобод” жамоаси рақибларини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга сазовор бўлди.
2-ўринга “Соҳибкор” клуби лойиқ кўрилган бўлса, 3-ўрин эса “Обод” ҳамда “Ёшлар Иттифоқи” жамоаларига насиб этди.
Турнирда фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар, маҳоратини намоён этган ёш футболчилар мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир сўнггида Самарахон Каримовнинг фарзандлари Муяссархон Каримова сўзга чиқиб, турнир ғолибларини самимий қутлаб, тадбирни ўтказишда жонбозлик кўрсатган барчага чин дилдан самимий миннатдорчилигини билдирдилар.
Бундан ташқари, мусобақани томоша қилиш учун мухлислар қаторида Самарахон Каримовнинг фарзандлари, набиралари ҳам келишди.
"Косонсой ёшлар кубоги 2019"
Чорак финал
1/4 финал
Гулобод - Боғишамол - 3:2
Кушон - Обод-1:4
Ёшлар Иттифоқи - Тагижар - 8:3
Гулистон - Соҳибкор - 1:1
(пенальтилар бўйича: 1:3).
1/2 финал
Гулобод – Ёшлар Иттифоқи - 5:3
Соҳибкор - Обод - 9:1
Финал
Гулобод - Соҳибкор - 2:1.
1-ўрин - Гулобод
2-ўрин - Соҳибкор
3-ўрин - Обод, Ёшлар Иттифоқи.