Италия чемпионатининг 35-тури доирасида "Милан" ўз майдонида "Болонья"ни қабул қилиб, қийин ғалабани қўлга киритди.
Биринчи бўлим тугашига 8 дақиқа қолганида Сусо ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим ўрталарида Борини ҳисобдаги фарқни 2тага оширди. Орадан 5 дақиқа ўтиб "Болонья" Дестронинг голи эвазига ҳисобни биттага қисқартирди.
Баҳс тугашига 15 дақиқа қолганида "Милан" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета бир дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. Бир киши кам бўлиб ўйнаган "россонери" қолган дақиқаларда қийинчилик билан ғалабани ушлаб қолишга муваффақ бўлди.
Ушбу ғалабадан кейин "Милан"нинг очколари 59тага етди. Жамоа "Рома" билан 5 ва 6-ўринларни эгаллаб турибди. Улар 3-ўриндаги "Интер"дан 4, учинчи поғонадаги "Аталанта"дан 3 очко ортда боришмоқда.
Италия чемпионати, 35-тур
Милан – Болонья 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 37 Сусо, 2:0 – 67 Борини, 2:1 – 72 Дестро.
Милан – Доннарумма, Абате, Сапата, Мусаккьо, Родригес, Кессиэ, Биглия (Маури, 26), Лукас Пакета, Сусо (Кастильехо, 79), Пионтек, Чалханоглу (Борини, 61).
Болонья – Скорупски, Калабрези, Ларангейра, Войнович, Дейкс, Пульгар, Поли (Сантандер, 86), Орсолини (Эдера, 80), Сванберг (Дестро, 63), Сансоне, Паласио.
Огоҳлантиришлар: Поли (44), Сансоне (57), Калабрези (65), Лукас Пакета (74), Пульгар (75), Кессиэ (90).
Четлатишлар: Лукас Пакета (74), Сансоне (90+7), Дейкс (90+7).