Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Киберспорт. Бизникилар ҳам жаҳон чемпион бўладими?

Баҳо:
+ | -
– Киберспортчилар ҳақидаги асосий янглиш фикрлардан бири, кўпчиликнинг уларни кун бўйи компьютер олдида ўтириб ташқи олам билан мулоқот қилмайдиган, заиф, касалманд ёшлар деб тасаввур қилишида, – дейди биз билан суғбатда киберспортчи Рустам Ҳакимов.   – Аслида профессионал киберспортчилар компьютер ўйинлари билан шуғулланиш билан бир қаторда спорт залига ҳам бориб туради. Бундан ташқари уларнинг аксарияти, компьютер ўйинларидан ташқари футбол ёки бошқа анъанавий спорт турлари билан шуғулланади.   Дарҳақиқат, ўтган йили электрон компьютер спорти спорт турлари расмий реестрига киритилган эди. Бу эса уни ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, киберспорт маҳаллий АТ тармоғи учун рақамли келажак калитидир. Катта авиация ҳам шу тариқа, самолёт моделларини картон ва фанердан ясашдан бошланган эди. Бугун компьютер сичқонча ва клавиатурасини моҳирона бошқараётган ёшлар бир кун келиб глобал рақамли иқтисодиёт етакчиларига айланишса ажабмас.   Йўқса, Президент Шавкат Мирзиёев олға сурган бешта ташаббус доирасида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ҳамда аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган ишлар кўзда тутилган бўлармиди? Бугунги кунда ушбу икки йўналиш ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, ёшларнинг дам олишдаги севимли машғулотлари – компьютер ўйинларида ҳам намоён бўлади.   6.jpg   2018 йили Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида eSports бўйича турнир намойиш учун мўлжалланган спорт тури сифатида ўтказилгани бунинг ёрқин исботидир. Мутахассислар, бугунги кунда асосий инвестиция қилинадиган нарса ақл-идрок эканини қайд этишмоқда. Шу боис кўплаб ташкилотлар, жумладан молия муассасалари иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда. Мисол учун, пойтахтимизда очилган “Fidanza” Ўзбекистондаги энг йирик электрон спорт мажмуасига «Turkiston Bank» ва «Hamsa Concern» компанияси ўз маблағларини ажратди.   Е-спортда янги чемпионларни кашф этишга кўмаклашиши кутилаётган бу мажмуада 160 компьютер ва PlayStation ўрнатилган 10 кабинка жойлашган. Шу билан бирга тўлақонли кафе-бар ва дам олиш зоналари ташкил этилган.   – Мазкур лойиҳага энг йирик кредит линияси ажратилган, – дейди "Туркистон банк"нинг стратегик ривожланиш департаменти директори Саиджамол Азимбоев. – Мақсадимиз Ўзбекистонда киберспортни ривожлантириш. Ўтган йили киберспорт бўйича биринчи ўринни олган ғолиб бир ярим миллион доллар миқдорида мукофот пули олган. Ёки Белорус давлатида 2018 йилда ахборот дастурларни экспорт қилиш миқдори 1 миллиард 400 миллион долларни ташкил этган. Ана шу ҳисоб-китоблар асосида биз ҳам бу соҳага кўп миқдорда маблағ ажратдик.   9.jpg   "Fidanza" клубининг тантанали очилишида e-спорт юлдузлари ҳамда олимпия чемпионлари иштирок этди. Унда ташкил этилган терма жамоа аъзолари Dota, Counter-Strike ва MortalCombat ўйинларида куч синашди. Дастурда танлов эълон қилинди. Шартларга кўра, бир ойдан сўнг ўйин маркази меҳмонлари Spark автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.
Манба: UZA
Киритилди: 09:28, 07.05.2019.
Ўқилди: 1785 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.