Бу мавсумдаги Евро кубокларнинг иккисида ҳам финалда инглиз клублари тўқнаш келишидан хабарингиз бор. Дарҳақиқат, АПЛ клублари сўнгги йилларда сезиларли ўсишга эришди. Бугун айнан шу мавзу ҳақида қисқача!
Кучли Мутахассислар
Эътибор берган бўлсангиз сўнгги 10 йил давомида АПЛ клублари ўз услуби билан ютуққа эришган мураббийларни ўз бағрига чорлай бошлади. Ўртамиёна «Нюкасл» ва «Лестер» клубларининг мураббийлари исталган топ клубни бошқара оладиган даражада потенсеалга эга! Туманли албион жамоаларининг 20 та клубининг ўйин услуби бир-бириникидан тубдан фарқ қилади ва уларнинг ҳар бирида кучли мутахассиснинг имзози яққол намоён. Айнан кучли мутахассислар сабабли бу чемпионатдан ҳар қандай натижани кутиш мумкин! АПЛ Роналду, Месси, Роналда, Неймар сингари супер юлдузларга эмас, ўз ўйин услубига ва тактик услубига эга мураббийларга эътибор қаратиш орқали ички чемпионатини муросасиз кўринишга олиб келди. Бир тасаввур қилиб кўринг-а, агар Месси Испания чемпионатидан кетадиган бўлса, «Ла Лига»га бўлган қизиқиш кескин пасайиб кетади. Айнан кучли мураббий фактори эвазига АПЛ дунёнинг энг шиддатли лигаси номини қўлга киритди ва бу номни муносиб ҳимоя қилмоқда! Ҳозир АПЛ да бир-бирини такрорламайдиган бир нечта ўйин услублари кураш олиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида футболчиларнинг интелекти ва жисмонан ўсишига хизмат қилмоқда.
Тоза ҳакамлик, келишилган учрашувларнинг йўқлиги
Ҳозирда исталган чемпионатга назар солманг ҳакамлар билан боғлиқ катта-кичик муамоллар кўзга ташланаверади. Ҳатто кучли бешлик чемпионатларида ҳам ҳар мавсумда ноҳақ ҳакамлик ортидан бир нечта ҳакамларнинг жаримага тортилишига гувоҳ бўлганмиз ва бўлмоқдамиз. Лекин сўнгги йилларда АПЛ бундан мустасно. Тўғри, бу ерда ҳам кичик хатолар бўлиб туради, аммо уларга тез кунда изоҳ берилади ёки керакли чоралар кўрилади
Италия футболининг фахрийларидан бири «Ле Газета Делла Спорт» нашрига берган интервьюсида шундай деган эди: “Биласизми, ўтган аср сўнгида ва янги аср бошида «Италия А» церийасининг қадри жуда баланд эди. У даврларда бизнинг чемпионатдаги футболчилар сўнгги мавсумларини ўйнаб қўйиш учунгина АПЛга кетишар ва улар футболни тарк этганини кўпчилик билмай ҳам қолар эди! Улар ўз чемпионати ва клубларини кучайтириш мақсадида келишилган учрашувларга қарши қаттиқ курашишди ва одил ҳакамликни йўлга қўйишди. Биз эса, тобора келишилган учрашувлар гирдобига шўнғиб боравердик ва чўкиб кетдик…! Улар ички чемпионатнинг ганорорларини кескин кўтаришди ва ҳакамлардан тоза ва томошабоп футболни талаб қилишди. Бу ўз самарисини берди ва АПЛ клублари 2008-йилда ЙЧЛ финалида тўқнаш келди. Агарда қайси давлатнинг икки клуби халқаро турнирнинг финалида тўқнаш келса, бу ўша давлатнинг футболи тўғри йўлга қўйилганидан далолат!” деган эди! Дарҳақиқат, АПЛ ўз ўйинларида 100 фоизлик шаффофликни таъминлаб берди ва бу ўз маҳсулини узоқ куттирмади!
АПЛ учрашувларига бўлган қизиш қолган чемпионатлариникига нисбатан бир неча баробар кўтарилиб кетди ва рейтингда « НБА», «НҲЛ» лигаларини ҳам ортда қолдириб дунёнинг энг муросасиз чемпионати номини қўлга киритди! Унинг транслияция ҳуқуқининг нархи йилдан-йилга кўтарилиб, унга бўлган қизиқиш эса кундан-кунга ошиб бормоқда!
Содиқ мухлислар
Ангилияда истеқомат қиладиган бир дўстим билан футбол ҳақида виртуал суҳбатлашиб қолдик. У 3-двизионда жон сақлаш учун кураш олиб борадиган жамоанинг ашаддий мухлиси эканлигини фахр билан айтиб берарди. Яна айтишича 3-двизиондаги жамонинг фан клубида 20 мингдан зиёд мухлиси бор экан! Клуб стадиони 12 минг мухлисга мўлжалланган бўлиб, фан клуб аъзолари ўйинларни тик туриб кузатишар, учрашув қандай ҳисобда якунланишидан қатиъй назар футболчиларни олқишлашлаб турар экан! Тўғриси, аввалига ишонгим келмади ва Интернетдан ахборот йиғишга тушдим. Буни қарангки , ҳатто 4-двизиондаги клубнинг ҳам ўз фан клуби ва расмий интернет сайти мавжуд бўлиб, клуб ўз футболкалари ва атрибутларини сотишга мўлжалланган бир нечта дўконга ҳам эга экан! Британияда футбол томоша қилиш маданий хордиқ чиқариш деб ҳисобланар, мухлисларнинг 67 фоизи мавсум давомида ўйинларда иштирок этиш мақсадида абонамент ҳарид қилишар экан. АПЛ да учрашувларнинг кескин бўлиши ва футболчиларнинг майдонда сўнгги сонияларгача кураш олиб бориши учун мухлислар ўз клубини сўнгги сониягача олқишлаб туришади!
Тезкор ва жисмоний етук футболчилар
Юқорида айтилганидек АПЛ да шунчаки ўтказиладиган учрашувларнинг йўқлиги сабабли, футболчилар ҳар бир учрашувда катта куч сарфлашади. Боз устига, туманли албиёнда баъзан ҳафтасига 2 та учрашув ўтишига тўғри келади ва бу ўйинлардаги ҳар бир очко сув ва ҳаводек муҳимлик касб этишидан хабарингиз бор. Айнан шу факторлар эвазига бу чемпионат ўз футболчиларидан жисмоний етукликни талаб эта бошлади ва бу АПЛда ўйнашни истаган футболчилар учун биринчи рақамли вазифа бўлиб хизмат қила бошалди!
«Агар сенинг жамоангда 6 та бўйи 190 см аторифида бўлган ва 5 та жисмоний баққуват, атлет футболчиларинг бўлмаса, АПЛда бирон нимага эришиш ўта мушкул!»
Ж.Моуиню
Янги аср бошида «Манчестер Юнайтед» устози Сер Алекс АПЛ клублари ичида биринчилардан бўлиб тўлиқ жисмоний футбол намойиш этишни бошлади ва бу ўз самарасини берди! Ферги бобонинг жамоаси кимга қарши майдонга тушишидан қатиъй назар ўйининг сўнгги 20 дақиқалигида рақибни жарима майдончасига қамаб ташлар ва ғалабани илиб кетар эди. Айнан шу услуб эвазига Фергуссон «Манчестер Юнайтед»ни АПЛ даги энг қудратли клубга айлантирди ва энг кўп чемпионликни қўлга киритган клублар орасида «Ливерпуль»ни қувиб ўтиб , биринчи поғонага чиқиб олди!
«Босс бизни машғулотлардан сўнг жисмонан ўсишимиз учун машғулот залида шуғулланишимизни талаб қиларди. Эсимда, Рио ва Криш ҳаммадан кўпроқ шуғулланишар, қолган йигитлар ҳам машғулот залида соатлаб қолиб кетишар эди. Бора-бора бундай услубни АПЛнинг бошқа клублари ҳам йўлга қўйди, лекин бундай машғулотни биринчи биз бошлаганмиз!»
Вес Браун
Кучли ва соғлом рақобат
Абромович «Челси» тепасига келгач, АПЛдаги интирига янада кучайди ва бир вақтнинг ўзида чемпионлик учун кураш олиб борадиган клубларнинг сони 4 та га етди. Кўп ўтмай, араб шайҳлари томонидан ҳарид қилинган «Манчестер Сити» курашга қўшилгани етмагинидек, Почетино қўл остига ўтган «Тоттенҳем» очиқчасига чемпионлик учун киришиб кетди. Ҳозирда ҳеч қайси лигада ҳар мавсумда чемпионлик учун 6 та клуб кураш олиб бормайди. Бу рақобатнинг соғлом бўлишини таъминлаб берган АПЛ раҳбарлари ҳакамликнинг одиллигини таъминлашга катта урғу берди ва «Ким кучли бўлса, ўша клуб чемпионликни қўлга киритсин» шиори остида очиқ сиёсат юргаза бошлади. Натижасини эса кўриб турганингиздек! Юқори савияга ва шафофликка асосланган чемпионат раҳбарлари клублар ўртасидаги рақобатнинг соғлом бўлиши учун катта куч сарфлаб бўлсада бир пайтлар кучли бешликка зўрға илинган биринчиликни дунёнинг энг шиддатли лигасига айлантира олишди!
Хулоса
Инглиз клублари тўғри йўлга қўйилган тузум эвазига ўз чемпионатларини супер даражага кўтара олишди ва бу ютуқни янада ривожлантириш борасида ишлашда давом этишяпти. Умид қиламизки, бу биринчилик ўзининг шиддатини ҳеч қачон йўқотмайди!
Я . У