"Зенит" Туланинг “Арсенал” клуби дарвозабони Михаил Левашовни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
27 ёшли футболчининг трансфер нархи 1 миллион еврога баҳоланмоқда. Даврозабоннинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Левашов 17та ўйинда майдонга тушиб, 5та ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.