“Аль-Садд” ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес мураббий сифатида “Барселона”га қайтишни хоҳлаётгани тўрисида гапирди. Бу ҳақида AS нашри хабар тарқатди.
“Барселона”га қайтишни хоҳлаяпман, буни рад этмайман, аммо бунга мен тайёр бўлишим керак. Менга кўпроқ тажриба керак. Шу сабали ҳозир “Барселона”га қайтишнинг вақти эмас”, - дейди Хави.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хави футболчилик фаолиятини якунлагане эди. Маълумотларга кўра, ёзда футболчи “Аль Садд” мураббийига айланади.