Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Мирислом Ҳасанов: «Бугун омад “Бухоро” томонида бўлмади»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 9-тур учрашуви доирасидаги “Бухоро“ – “Динамо” (0:0) учрашувидан кейин дастлаб мезбонлар бош мураббий вазифасини бажарувчиси Мирислом Ҳасанов ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- Бугунги учрашув икки жамоа учун ҳам жуда қийин ўтди. Сабаби “Динамо” ҳам, биз ҳам фақат ғалабани кўзлаган эдик. Фикримча, ўйин давомида бизда кўпроқ голли вазиятлар юзага келган эди, аммо голли вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Ўйин учун йигитларимизга раҳмат дейман. Сабаби икки жамоа ҳам гол урилмаган бўлса-да, мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиб беришди. Энди кейинги учрашувга жиддий тайёргарлик кўриб, фақат ғалаба қозонишга интиламиз.

- Бахтиёр Ашурматов жамоани тарк этганидан сўнг, жамоани қабул қилиб олдингиз. Суперлигадаги дебют ўйинингиз борасида нима дея оласиз?
- Бахтиёр Ашурматовдан кейин жамоани қабул қилиб олиш қийин бўлмади. Йигитлар машғулотларда бор куч ва имкониятларини ишга солиб, яхши ишлашди. Бутун жамоа бир оилага айланиб, фақат ғалаба учун интилаяпмиз.

- Бугун ҳисоб очилмаган бўлса-да, икки жамоада ҳам голли вазиятлар талайгина бўлди. Сизнингча, жамоа бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими?
- Фикримча, икки очко йўқотдик. Сабаби қатор голли вазиятларни голга айлантира олмадик. Бугун омад бизга кулиб боқмади. Йигитлар ўйинидан қониқдим. Улар бор куч ва имкониятларини ишга солишди.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 23:07, 19.05.2019.
Ўқилди: 3532 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.