“Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида The Mirror нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Англия жамоалари футболчини ёзги трансфер ойнасида олиб келмоқчи. “Бавария” футболчини 42 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга, аммо мюнхэнликлар футболчини сотиб олмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум 27 ёшли футболчи “Бавария” сафида 28та ўйинда, 7та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди. Унинг “Реал” билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.