Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«Валенсия» - 8 карра Испания кубоги ғолиби!

Баҳо:
+ | -

Испания кубогининг ушбу мавсумдаги ғолиби номи аниқ бўлди. "Валенсия" клуби финалда "Барселона"ни мағлуб этиб, мавсумни соврин билан якунлайдиган бўлди.

Бутун ўйин давомида устунлик каталонияликлар томонида бўлган бўлса-да, биринчи бўлимда валенсияликлар иккита хавфли ҳужум ташкил қилиб, рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда Вальверде шогирдларининг ҳужумлари бир марта самара келтирди. Бурчакдан етказилган узатмага Лангле бош билан зарба берди. Даврозабон қайтарган тўпни Месси дарвозага жойлаб қўйди.

Қолган дақиқаларда "Валенсия" нафақат яхши ҳимояланди, балки қарши ҳужумларда бир қатор имкониятларни юзага келтирди. Аммо қулай вазиятлардан улар фойдалана олишмади. Шунга қарамай, валенсияликлар ўйинни ғалаба билан якунлашди.

Шу пайтгача 30 марта Испания кубогига эга чиққан "Барселона" сўнгги 5 йилдан бери ушбу совринни ҳеч кимга бермай келаётган эди. "Валенсия" эса ўз тарихида 8-марта Кубокни қўлга киритди.

Испания кубоги. финал
Барселона – Валенсия 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 21 Гамейро, 0:2 – 33 Родриго, 1:2 – 73 Месси.
Барселона – Силлессен, Лангле, Пике, Альба, Серджи Роберто, Коутиньо, Бускетс, Артур (Видаль, 46), Ракитич (Аленья, 76), Нелсон Семеду (Малком, 46), Месси.
Валенсия – Доменек, Габриэл, Гарай, Гайя, Солер, Васс, Коклен, Парехо (Кондогбиа, 65), Гедеш, Родриго (Диакаби, 88), Гамейро (Пиччини, 72).
Огоҳлантиришлар: Гайя (53), Бускетс (61), Кондогбиа (70), Видаль (89).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:04, 26.05.2019.
Ўқилди: 11458 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.