Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Суперлига. «Насаф» – «Локомотив» учрашувига оид маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Бугун, 26 май куни Қаршидаги марказий стадионда Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган “Насаф” – “Локомотив” баҳси бўлиб ўтади.

Учрашув соат 19:00да бошланади. Қуйида ўйинга оид баʼзи маʼлумотларни келтириб ўтамиз.

“Насаф”

– “Насаф” турнир жадвалида 14 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг тўплар нисбати 14-9.

– Бугун “Насаф” ўз майдонида 6-учрашувини ўтказади. Ортда қолган беш ўйинда қаршиликлар 3 марта ғалаба қозониб, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этишди.

– “Насаф” ўз уйида 10та гол уриб, 3та тўп ўтказиб юборган.

– “Насаф” охирги тўртта ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти.

– Охирги тўртта беллашувда Рўзиқул Бердиэв шогирдлари уч марта ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашди.

– “Насаф” охирги икки турни Қаршида ўтказиб, “Қизилқум” билан 1:1 ўйнади ва “Қўқон-1912″ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

– “Насаф”нинг энг яхши тўпурари Хумоюн Муртазоэв бўлиб турибди, унинг ҳисобида 7та гол бор.

“Локомотив”

– “Локомотив” мусобақа жадвалида 18 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Жамоанинг тўплар нисбати 15-7.

– “Локомотив” шу пайтгача сафарда 3та ўйин ўтказиб, биттадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этди.

– “Локомотив” сафар ўйинларида учта гол уриб, ўз дарвозасидан ҳам шунча гол ўтказган.

– “Локомотив” охирги учта ўйинни дуранг билан якунлади. “Темирёʼлчилар” сафарда “Металлург” ва уйда “Қўқон-1912”, “Бунёдкор”ни енга олишмади.

– “Локо” охирги марта 6-турда ғалаба қозонган. Жамоа ўз майдонида “Қизилқум”ни 3:1 ҳисобида енгди.

– “Локомотив” шу пайтгача “Насаф”га қарши 28 ўйин ўтказиб, шундан 9тасида ғалабага эришган.

– “Локо”нинг Суперлигадаги энг яхши тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 6та гол бор.

Охирги 5 ўйин

2018 й. “Насаф” – “Локомотив” 2:1

2017 й. “Насаф” – “Локомотив” 2:0

2016 й. “Насаф” – “Локомотив” 1:2

2015 й. “Насаф” – “Локомотив” 1:0

2014 й. “Насаф” – “Локомотив” 2:5

Қаршида бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг учтасида майдон эгалари зафар қучган. Шунингдек, икки бор “Локо” ғалаба билан қайтган. Ҳозирча дуранг қайд этилмаган. Тўплар нисбати 8-8.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 17:00, 26.05.2019.
Ўқилди: 2495 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.