Лондоннинг “Вест Хэм” клуби дарвозабон Адриан, ярим ҳимоячи Самир Насри, шунингдек ҳужумчи Эндрю Кэрролл билан хайрлашди, деб хабар беради “болғачилар”нинг расмий сайти.
Футболчиларнинг “Вест Хэм” билан тузган шартномалари тугади, клуб эса улар билан шартнома узайтирмасликка қарор қилди.
32 ёшли Адриан “Вест Хэм”га 2013 йил келиб қўшилган. Умумий қилиб олганда у Лондон клубида 150 та ўйин ўтказди ва 215 та гол ўтказиб юборди.
30 ёшли Кэрролл “болғачилар” сафига 2013 келиб қўшилган ва шу вақт ичида у 142 та ўйин ўтказиб 34 та гол урди. Насри эса “Вест Хэм”га қишда келиб қўшилди ва олтита ўйинда иштирок этди ва иккита голга пас берди.