Садио Мане Cенегал миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
«Шуни билингки, мен бу байроқ учун боримни бердим. Бутун куч-ғайратимни сарфладим ва ҳар доим мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиш учун охиригача курашдим.
Сизларнинг доимий қўллаб-қувватлашингиз менинг муваффақиятимнинг асосий кучига айланди.
Келгусида орттирган тажрибамни ватаним равнақи учун ишлатишдан мамнун бўламан. Бу мураббийлар штабида, бош мураббий сифатида ёки футбол бошқаруви тизимида бўлишидан қатъи назар, халқимизга хизмат қилишга тайёрман», — деди Мане Le Quotidien нашрига.
Маълумот учун, Мане Сенегал жамоаси сафида 130 та учрашувда майдонга тушиб, 54 та гол муаллифи бўлди.













