Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Эриксен «Реал»дан таклиф кутаётганини яширмади

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен тан олиб айтишича, клубни тарк этиб, ўзини кучлироқ жамоа сафида синаб кўрмоқчи.

«Барчаси учун «Тоттенхэм»га ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек, ўзимни янги жамоада синаб кўриш ниятим борлигини маълум қилдим.

Умид қиламан, мазкур ёзда бу ниятим амалга ошади. Ҳозирча режам шундай. Футболда нима юз беришини олдиндан айтиш қийин. Барчаси кутилмаганда рўй бериши ҳам мумкин. Барча трансфер тез амалга ошишини истайди. Аммо футболда вақт керак.

Бу Даниэл Леви («Тоттенхэм» вакили)га боғлиқ. Шунингдек, бошқа жамоадан таклиф тушиши лозим. Ёки мен музокара столига ўтириб, янги шартномани муҳокама қилишим лозим. Булар қачон амалга ошишини билмайман.

"Тоттенхэм"да барча нарса мени қаноатлантирмоқда, деб айта олмайман. Агар кетишимга тўғри келса, умид қиламан, бу олдинга ташланган қадам бўлади.

«Реал»? Бу олдинга ташланган қадам. Лекин мадридликлар «Тоттенхэм»га қўнғироқ қилиб, "биз Кристианни сотиб олмоқчимиз", — деб айтишлари керак. Менга маълум бўлишича, "Реал" ҳали бу ишни қилмади.

Бу осон амалга ошадиган иш эмас. Агар яхши таклиф чиқмаса, «Тоттенхэм»да қолишим ҳам мумкин. Бундай ҳолатда янги шартнома имзолайманми? Клуб таклиф қиладиган шартларга боғлиқ», – деди Эриксен.

Эриксеннинг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 15:54, 05.06.2019.
Ўқилди: 6899 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [4989]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3424]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3040]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2450]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1676]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1654]

«Реал» футболчилари муштлашувдан кейин машғулотни бекор қилишни сўради [1618]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1539]

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба [1537]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик