Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта

Баҳо:
+ | -
Бўлим:
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДРга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Ўйин йирик ҳисобда вакилларимиз фойдасига якунланди.   Мазкур чиройли ғалабада "Миллий" стадионга йиғилган 34 000 нафарга яқин мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта эканини алоҳида таъкидлаш керак. Улар ўйин давомида тинмасдан футболчиларимизни олқишлаб туришди. Стадионда ажойиб атмосфера яратишди.Айниқса, турли рангдаги байроқчаларни кўтариб ўзига хос мозаика яратилгани, худди Европа стадионларидаги каби чиройли манзарани юзага келтирди.    Бундай муҳит ўзимизнинг футболчиларга далда берган бўлса, рақиб футболчиларини довдиратиб қўйди. Бу ҳақида КХДР терма жамоаси бош мураббийи Юн Чон Су ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди. "Бугунги ўйинда стадиондаги муҳит бизнинг футболчиларга босим юклади. Улар ўз ўйинларини намойиш қила олишмади", деб таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ҳам мухлисларнинг таширфини алоҳида баҳолади. "Бугун стадионда кўплаб мухлисларни кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдим. Очиғи, ўртоқлик ўйинига бу қадар кўп мухлис келади, деб кутмагандим. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтаман", - деди Купер.   Қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон миллий терма жамоаси сизнинг қўллаб-қувватлашингиз остида янада яхшироқ ва чиройлироқ ўйин намойиш қилишга, ижобий натижа қайд этиб, юртимиздаги барча мухлисларни хурсанд қилишга интилади! Шундай экан, стадионга ташриф буюринг, терма жамоамизни олқишланг ва ғалабага ўз ҳиссангизни қўшинг!   11 июнь куни соат 18:30да Сурия терма жамоасига қарши кечадиган ўйинда барча мухлисларни "Миллий" стадионда кутиб қоламиз!

Манба: UFA
Киритилди: 09:45, 08.06.2019.
Ўқилди: 2759 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.