Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Мбаппе юзидаги жароҳат суратини улашди (фото)

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Жирона» ҳимоячиси Витор Рейс билан тўқнашувдан сўнг юзида қолган жароҳат суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

Эпизод «Реал» — «Жирона» (1:1) учрашувининг 88-дақиқасида содир бўлган эди. Килиан каталонияликлар ҳимоячиси билан тўқнашиб, майдонга йиқилган. Оёқлардаги контактдан ташқари, Рейс тирсаги билан «Реал» форвардининг юзига зарба берган.

Ўша вазиятда бош ҳакам Хавьер Альберола Рохас фол қайд этмаган эди. Трансляция вақтида Мбаппенинг юзидаги қон кўрсатилмаган, Ла Лига буни аниқ ракурс бўлмаганлиги билан изоҳлаган эди.

Бугун франциялик футболчи тиббиёт ходимларидан бири ишлов беришга тайёрланаётган жароҳати акс этган суратни улашди. Мбаппе суратга ҳеч қандай изоҳ қолдирмаган.

Аввалроқ Килианнинг юзига учта чок қўйилгани маълум бўлган эди. У Чемпионлар лигаси доирасида «Бавария»га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр.

Киритилди: 18:18, 12.04.2026.
Ўқилди: 2223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5127]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3786]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3261]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2395]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2351]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2189]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2018]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [1987]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1690]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик