Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Реал» ва «Лейпциг» Диоманд трансфери бўйича ҳали келишувга эриша олмади — манба

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Реал» ва Германиянинг «РБ Лейпциг» клублари ўртасида Кот-д’Ивуар терма жамоаси вингери Ян Диоманд трансфери бўйича ўтказилган навбатдаги музокаралар ҳам якуний келишув билан тугамади. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манба маълумотига кўра, бу маълумотни музокараларда иштирок этаётган барча томонлар тасдиқлаган.

Хабар қилинишича, музокаралар 30 июль куни эрталаб яна давом эттирилади. Шу билан бирга, футболчининг ўзи билан шахсий шартнома бўйича келишув ўз кучида қолмоқда. «Реал» ушбу ҳафта якунига қадар «РБ Лейпциг» билан ҳам тўлиқ келишувга эришиб, трансферни расмийлаштиришга интилмоқда.

Қайд этилишича, қимматбаҳо трансфер хавф остида қолмаслиги учун Диоманд «Лейпциг» машғулотларида чекланган режимда иштирок этган.

Аввалроқ бошқа таниқли инсайдер Фабрицио Романо Ян Диоманд «Реал»нинг янги футболчисига айланишини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, трансфер суммаси 100 миллион евродан ошади.

Ян Диоманд 2025 йилдан буён «РБ Лейпциг» сафида тўп суриб келмоқда. У 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади. Унинг Германия клуби билан амалдаги шартномаси яна тўрт йилга мўлжалланган. Шунингдек, Диоманд 2026 йилги жаҳон чемпионатида Кот-д’Ивуар терма жамоаси сафида тўртта учрашувда иштирок этиб, битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:47, 30.07.2026.
Ўқилди: 1599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик