Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Мухлислар Мессини «Астурия маликаси» мукофотидан маҳрум қилиш талаби билан қарийб 30 та петиция яратди

Баҳо:
+-3 | -

Change.org платформаси фойдаланувчилари Лионель Мессига спорт соҳасидаги «Астурия маликаси» мукофотини бериш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқиш талаби билан Астурия маликаси жамғармасига мурожаат этувчи қарийб 30 та петиция яратди. Бу ҳақда COPE хабар берди.

Петиция муаллифлари Аргентина терма жамоаси сардорига берилган мукофотни бекор қилиш, қайтариб олиш ёки ушбу қарорни қайта кўриб чиқишга чақирмоқда.

Мазкур петициялар Испания ва Аргентина ўртасидаги 2026 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин пайдо бўлган. Уларнинг муаллифлари Мессининг мусобақа давомидаги хатти-ҳаракатларини «спорт руҳига зид ва ўзаро ҳурмат қадриятларига мос келмайди» деб ҳисобламоқда.

Мурожаатларда аргентиналик юлдузнинг Испания қўшимча вақтда Ферран Торреснинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган финал учрашувидаги муносабати, шунингдек, тақдирлаш маросимидаги хулқ-атвори тилга олинган.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар Аргентина делегациясининг айрим вакиллари кубокни топшириш маросимидаги ҳаракатлари ҳамда ўйиндан кейин содир бўлган айрим ҳолатларга ҳам эътибор қаратган.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2026 йил 3 июнь куни спорт соҳасидаги «Астурия маликаси» мукофоти соҳиби деб эълон қилинган эди. Ҳакамлар ҳайъати унинг бой спорт фаолияти, хайрия ишларидаги иштироки, майдондаги намунавий хулқи, камтарлиги ва жамоавий ўйинга садоқатини алоҳида эътироф этган. Мукофотни расман топшириш маросими октябрь ойига режалаштирилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:41, 30.07.2026.
Ўқилди: 2817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик