"Реал" бир трансферлар ойнаси чоғида янги ўйинчиларни сотиб олиш учун сарфланган харажатлар рекордини янгилади.
"Қироллик клуби" ушбу ёзда таркибини кучайтириш учун умумий 303 млн евро сарфлади.
"Қаймоқларанглилар" Эден Азар ("Челси", 100 млн евро), Лука Йович ("Айнтрахт", 60 млн), Эдер Милитао ("Порту", 50 млн), Ферлан Менди ("Лион", 48 млн) ва Родриго ("Сантос", 45 млн) каби футболчиларни сотиб олди.
Шу тариқа, "Реал" ўн йил аввалги рекордини янгилади. Ўшанда Криштиану Роналду ("Манчестер Юнайтед", 94 млн евро), Кака ("Милан", 67 млн), Карим Бензем («Лион», 35 млн), Хаби Алонсо ("Ливерпуль", 34,5 млн), Рауль Альбиоль ("Валенсия", 15 млн), Альваро Негредо ("Альмерия", 5 млн), Альваро Арбелоа ("Ливерпуль", 4 млн) ва Эстебана Гранеро ("Хетафе", €4 млн) каби футболчилар учун умумий 258,5 млн евро сарфлаган эди.