"Реал" яримҳимоячиси Мартин Эдегор фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.
Норвегиялик футболчига "Байер" қизиқмоқда, дея хабар беради Cadena Ser. Немис клуби мадридликларга таклиф юборган.
20 ёшли футболчи мавусм-2018/19ни голландиянинг "Витесс" клубида ўтказди. Голландия чемпионатининг 35 ўйинида 9 та гол уриб, 12та ассист бажарди.
Эслатиб ўтамиз, Эдегор 16 ёшида "Реал" ўйинчисига айланган. Мартин мавсум-2014/15нинг охирги ўйинида Криштиану Роналду ўрнига майдонга тушиб дебют қилган. Ўшанда футболчи 16 ёшу 156 кунлик ди.