“Реал”нинг собиқ футболчиси Фернандо Морьентес Криштиану Роналдунинг кетиши “қироллик клуби”га қандай тъасир ўтказганини айтди.
“Охирги 10 йил ичида Роналду “Реал”нинг асосий фигураси бўлиб келди. Мухлислар Роналдусиз “Реал”ни тассавур ҳам қилолмасдилар, лекин ҳаммаси ўзгарди у кетди. Тўғри, унинг кетиши билан ишларимиз юришмади.
Ҳозир жамоа ўтиш жараёнини бошидан ўтказяпти ва Роналдуга ўринбосар изламоқда. Умид қиламанки, янги трансферлар фақатгина ишимизни олдинга силжитади. Эден Азар – жуда қизиққон футболчи, Йовични сотиб олдик балки яна кимдур келади. Хуллас Роналдудан қолган бўшлиқни тўлдирамиз”, - дейди Морьентес.