Кириш Регистрация

Америка кубоги. Бразилия ва Венесуэла ғалаба қозонишди

Баҳо:
+ | -

Америка кубоги мусобақасининг "А" гуруҳида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Регламентга кўра, баҳслар бир вақтда бошланди.

Бразилия терма жамоаси Перу дарвозасига жавобсиз 5та тўп йўллаган бўлса, Венесуэла гуруҳ аутсайдери Боливияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Натижада мезбонлар 7 очко билан гуруҳ ғолибига айланган бўлса, Венесуэла 5 очко билан плей-оффга чиқди. Перу эса 4 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни банд этди. Жамоа қолган 2та гуруҳ натижаларини кутади. Гуруҳларда 3-ўринни эгаллаганалар орасида иккитаси чорак финалга чиқади.

Америка кубоги, "А" гуруҳи, 3-тур
Перу – Бразилия 0:5 (0:3, 0:2)
Голлар: 0:1 – 12 Каземиро, 0:2 – 19 Фирмино, 0:3 – 32 Эвертон, 0:4 – 53 Дани Алвес, 0:5 – 90 Виллиан.
Перу – Гальесе, Адвинкула, Трауко, Абрам, Араухо, Йотун (Флорес, 46), Куэва (Бальон, 67), Тапия, Поло, Герреро (Гонсалес, 55), Фарфан.
Бразилия – Алиссон, Дани Алвес, Филипе Луис (Алекс Сандро, 57), Маркиньос, Тиаго Силва, Артур, Коутиньо (Виллиан, 77), Каземиро (Аллан, 70), Фирмино, Эвертон, Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (10), Йотун (16), Тиаго Силва (78), Адвинкула (81).

Боливия – Венесуэла 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 2 Мачис, 0:2 – 55 Мачис, 1:2 – 82 Хустиниано, 1:3 – 86 Мартинес.
Боливия – Лампе, Джузино, Акин, Бехарано (Фернандес, 72), Бехарано, Вака, Хустиниано, Вака (Кастро, 34), Сауседо, Арано, Морено (Альварес, 78).
Венесуэла – Фариньес, Чансельор, Эрнандес, Росалес, дель Пино Маго, Ринкон, Саварино, Аньор (Сотельдо, 59), Морено, Мачис (Мартинес, 73), Рондон (Мурильо, 86).
Огоҳлантиришлар: Хустиниано (6), Кастро (63).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:35, 23.06.2019.
Ўқилди: 4564 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.