Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Абдужамол Исроилов: «Навбаҳор»да ўйнаётганимдан фахрланаман»

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Coca Cola Суперлига 11-тури доирасидаги АГМК – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ жамоамизнинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Абдужамол Исроилов оёғидан жиддий жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлганди. Исроилов куни кеча пойтахтимиздаги шифохоналардан бирида жарроҳлик столига ётди ва амалиёт муваффақиятли якунланди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг, биз Абдужамол Исроиловдан клубимиз расмий сайти учун қисқача интервью олдик.   

Абдужамол, аҳволлар қандай, оғриқ безовта қилмаяптими?

Худога шукр, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечиб, оғриқлар анча босилди. Фурсатдан фойдаланиб, мени шундай қийин ҳолатда қўллаб-қувватлаётган “Навбаҳор” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоадошларим ва мухлисларга ўзим ҳамда оиламиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар ҳар куни қўнғироқ қилиб, аҳволимдан хабардор бўлиб туришибди, камчилик йўқми, деб сўрашяпти. Қисқаси, доимо ҳолимдан хабар олиб, ёлғиз қўйишмаяпти. Айтиш жоизки, мамлакатимизда ўз номи ва обрўсига эга, шунингдек, меҳрибон, ғамхўр раҳбарлари бор, футболчилари аҳил-иноқ бўлган  “Навбаҳор” жамоасида ўйнаётганимдан фахрланаман ҳамда бундан хурсандман. Гарчи энди майдонга тушолмасамда, “лочинлар”нинг ўйинларини телевизор орқали томоша қилиб, жамоамизни ғойибона қўллаб-қувватлаб тураман ва “Навбаҳор”га кейинги баҳсларда омад ёр бўлишини тилайман.

Кўпчилик мухлисларни қачон яшил майдонга қайтишингиз қизиқтиради...

Шифокорларнинг хулосаларига кўра, 2 ойдан сўнг, машғулотларда иштирок эта оларканман. Ўзим ҳам тезроқ жароҳатимдан фориғ бўлиб, “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссамни қўшиш умидидаман.

“Лочинлар” сўнгги 4та баҳсда дуранг натижани қайд этишди. “Пахтакор”га қарши кечган ўйиндаги дурангни тушунса бўлади, аммо кейинги 3та учрашувдаги натижалар борасида нима дея оласиз?

Ўз майдонимиздаги “Металлург” ва “Андижон” клубларига қарши кечган баҳсларда яхши ўйин намойиш этдик. Бироқ юзага келган вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олмадик. Бундан ташқари, мазкур жамоалар клубимизга муносиб қаршилик кўрсатишди. Натижада ҳар икки ўйинда ҳам дурангга имзо чекишга мажбур бўлдик.

Олмалиқдаги учрашувда эса ўзингизга маълум, жароҳат  олганлигим  боис, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлдим. Ўша ўйинда жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётиб, қўшимча вақтда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб, ютуқни қўлдан бой берганлиги аламли бўлди, албатта.

Мухлисларга шуни таъкидламоқчиманки, “Навбаҳор”нинг олдига жорий мавсумда юксак мақсад қўйилган. Шу боис, биз ҳар бир баҳсда майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз. Лекин айрим ўйинларда имкониятлардан унумли фойдалана олмаётганимиз, шунингдек, омадимиз келмаётганлиги боис, зафар қуча олмаяпмиз. Умид қиламанки, “Бухоро”га қарши кечадиган учрашувда ушбу нохуш анъана, дуранглар серияси ўз якунига етади ҳамда жамоамиз ғалабали одимини бошлайди. Бўлажак баҳсда таъкидлаганимдек, мен ҳам “Навбаҳор”ни ғойибона қўллаб-қувватлаб, зафар  қучишини тилаб қоламан.

Навбаҳор Сўғдиёна 12

Жароҳат тўп учун курашда юз бердими ёки рақиб футболчиси сизга нисбатан атайин қўполлик ишлатдими?

Жароҳат олган вазиятда АГМК ҳимоячиси Сардор Раҳмонов менга нисбатан атайин қўполлик ишлатмади, менимча. Шунчаки, тўп учун курашда шундай ҳолат юз берди. Футболда эса бундай ҳолатлар тез-тез юз бериб туради. Сардор ўйиндан сўнг, олдимга келиб, билмай жароҳат етказгани учун афсусланиб, кечирим сўради. Шунингдек, шифохонага ҳам келиб, ҳолимдан хабар олди.

Жароҳат – футболнинг ажралмас қисми. Шунинг учун Сардор Раҳмоновдан хафа эмасман. Ниятим - жароҳатимдан тезроқ фориғ бўлиб, жамоа таркибига қайтиш ҳамда “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшиш.

Биз ҳам сизнинг жароҳатингиздан тезроқ фориғ бўлишингизни Аллоҳдан тилаб қоламиз...

Эзгу ниятлар учун раҳмат. Сўзим якунида жамоамизга бўлажак ўйинларда омад ёр бўлиши ва мухлисларга ўз ютуқлари билан қувонч улашишини тилаб қоламиз. Менга Яратгандан шифо тилаётган барчага катта раҳмат, ҳаммалари соғ-саломат бўлишсин!

          “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 17:13, 23.06.2019.
Ўқилди: 2194 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.