Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Швейцариялик футболчи аёл кўлда йўқолиб қолди

Баҳо:
+ | -

«Янг Бойз» ва Швейцария терма жамоаси аёл футболчиси Флориана Исмоилий Италиянинг Комо кўлида йўқолиб қолди.

Швейцариянинг Blick газетаси тарқатган хабарга кўра, Исмоилий мазкур кўлда дугонаси билан дам олаётган бўлган. Улар моторли қайиқни ижарага олиб, кўл ичига қараб 700 метр сузиб боришган ва кўздан йўқолишган. Маҳаллий вақт билан тахминан 16:00да Флориана сувга сакраган ва қайтиб чиқмаган. Кўлнинг бу жойдаги чуқурлиги 100 метрни ташкил қилган.

Бу борада «Янг Бойз» қуйидагича расмий баёнот берди:

«Янг Бойз» раҳбарияти футболчимиз Флориана Исмоилий шанба куни Комо кўлидан йўқолиб қолганидан хабар топди. Полиция томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда. Вазиятдан хавотирга тушдик. Барчаси муваффақиятли якунланишидан умидни узмадик.

Биз Исмоилийнинг оиласи билан яқин алоқада бўлиб турибмиз. Бундан ортиқ маълумот бера олмаслигимизни тўғри қабул қиласиз, деган умиддамиз. Қандайдир маълумот олсак, бу ҳақда сизларни хабардор қиламиз».

Флориана Исмоилий 24 ёшда. У 2011 йилдан бери «Янг Бойз» таркибида ўйнамоқда. Швейцария терма жамоаси сафида у 33та ўйин ўтказган.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 08:25, 01.07.2019.
Ўқилди: 2772 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик