«Арсенал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи ўзининг «Ювентус»га ўтаётганини эълон қилди. Уэльслик футболчи ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали "Юве" футболкасида тушган суратини жойлаб, тагига: «Расман», дея имзо чекди.
28 ёшли футбол туринликлар сафига эркин агент сифатида ўтди ва 2023 йилга қадар шартномага имзо чекди.
Рэмзи «Арсенал» сафида 3 марта Англия кубогини қўлга киритди ва 3 марта мамлакат суперкубоги соҳибига айланди.