Кириш Регистрация

Ўзбек баскетболининг афсонаси Равиля Салимова оламдан ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун ўзбек спортининг афсоналаридан бири, Хизмат кўрсатган спорт устаси, баскетболчи Равиля Наджиповна Салимова 77 ёшида оламдан ўтди.

Равиля Салимова 1941 йил 8 август куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида таваллуд топган. Баскетбол бўйича Собиқ Иттифоқ терма жамоаси таркибида 2 карра карра жаҳон чемпиони, 4 карра Европа чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, икки марта Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида олтин медалларга сазовор бўлган.

Клубдаги фаолияти давомида нафақат Собиқ Иттифоқ, балки қатор хорижий жамоалардан таклиф бўлса-да, фақат Тошкентнинг “Меҳнат” ва СКИФ жамоалари шарафини ҳимоя қилди. Профессионал спортдаги фаолиятини якунлагач юртимиздаги кўплаб болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида ўз маҳоратини ёшларга ўргатиб келди.

Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Равиля Салимованинг яқинлари, оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:29, 03.07.2019.
Ўқилди: 2163 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик