Родриго Паласио яна бир мавсум "Болонья" сафида тўп суради. Клуб футболчи билан 2020-йилнинг ёзигача шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Паласио 2017-йилнинг августида "Болонья" сафига келиб қўшилганди.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда футболчи "А" серияда 28 та учрашув ўтказиб, у 3 та гол урди ва 6 та голлик узатма берди.
Шунингдек, ҳужумчи "Бока Хуниорс", "Дженоа" ва "Интер" клубларида тўп сурган.