Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Универсиада-2019. Бугунги баҳсларда иштирок этаётган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Универсиаданинг тўққизинчи кунида 4 та спорт тури бўйича 6 нафар талаба спортчимиз енгил атлетика, теннис, таэквондо WТF ва бадиий гимнастика спорт турлари бўйича баҳсларда иштирок этишади.

Бугунги кун мусобақаларида иштирок этаётган спортчиларимиз билан танишинг:

Бадиий гимнастика:

Раҳматова Дилдора

Енгил атлетика:

Владислав Палюнин – найза улоқтириш (финал)

Йигитларимиз Санжар Файзиев ва Ҳумоюн Султонов жуфтлиги финал йўлланмаси учун хитойлик Ҳао Ву ва Шуаи Хуга қарши баҳс олиб боришади. Яккалик баҳсларида эса Санжар Файзиев россиялик Иван Гаховга қарши чорак финал ўйинини ўтказади ҳамда ўтиш баҳсларида иштирок этаётган Лайло Баҳодирова аргентиналик Рокио Даниела Мерлога қарши кортга тушади.

Шунингдек, бугунги баҳсларда икки нафар таэквондочимиз иштирок этмоқда. Биринчи даврада германиялик Ричтер Жасминни мағлубиятга учратган Зария Қосимова (- 62 кг) навбатдаги жангда туркиялик Ирем Яманга қарши баҳс олиб боради. Бироздан сўнг бугунги баҳсларда -74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз Шаҳбоз Шофайзиев дастлабки рақиби қозоғистонлик Лесс Абдусаматга қарши даянга тушади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Манба: minsport
Киритилди: 17:41, 11.07.2019.
Ўқилди: 1694 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик