Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Япония элчихонаси вакиллари МОҚда меҳмон бўлишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, роппа-роса 1 йилдан сўнг Япония пойтахти Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпия ўйинлари старт олади. Айни пайтда мазкур мусобақага ҳар томонлама қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Бугун Миллий олимпия қўмитасига Олимпиадага ҳамкорликда тайёргарлик кўриш масалалари бўйича Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мутасаддилари ташриф буюришди. Меҳмонларни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов кутиб олди.

Ташриф давомида Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчисининг ўринбосари Суда Ацуши йўлга қўйилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида гапириб берди.

“Юртингизда куни кеча нишонланган “Олимпия куни”ни кўриб лол қолдим. Тадбир жуда ҳам юқори савияда ташкиллаштирилди. Дарҳақиқат, Токиода Олимпиадага жуда катта тайёргарлик кетяпти ва қизиқиш ҳам шунга яраша юқори. Оддий мисол, ўтган ҳафта Олимпиада очилиш маросими учун сотувга чиқарилган чипталар бир неча соатлар ичида ҳарид қилиб бўлинди. Яқинда Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти Тошиаки Эндо Ўзбекистонга ташриф буюриб, Миллий олимпия қўмитаси фаолияти, ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпиадага тайёргарлигини кўздан кечирган эди. Жаноб Эндонинг ташрифи давомида ниҳоясига етмай қолган музокаралар бор. Ўйлайманки, қолган ишларни яқин орада ҳал қиламиз. Ўзаро ҳамкорлик йўлида биз дзюдо, каратэ, волейбол каби спорт турлари бўйича япониялик мутахассисларни Ўзбекистонга жўнатишга тайёрмиз”, – деди Суда Ацуши.

Ўз навбатида Рустам Шоабдураҳмонов ҳам бундай кенг қамровли ҳамкорлик борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бундай ажойиб ҳамкорлик таклифи учун катта раҳмат сизга. Таклифингиз мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ва спортимизнинг келажакдаги ривожи учун жуда муҳим. Албатта, сизнинг ёрдамингиз ва қўллаб-қувватлашингиз ҳам мақсад сари етишишда ас қотади. Ушбу лойиҳа бўйича Япония элчихонаси ва МОҚ ўртасида ишчи гуруҳ ташкил қилсак-да, имкон қадар тезроқ фаолиятни бошласак. Ҳақиқатдан ҳам япон миллий спорт турлари саналган дзюдо ва каратэ буюк тарихга эга. Бизнинг бу борада ўрганадиган жиҳатларимиз кўп. Ишлаб чиқадиган дастуримизда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш, етакчи мураббий ва спортчилар, шунингдек, спорт тиббиёти ҳамда фармакология йўналишлари бўйича мутахассисларимизнинг ўзаро тажриба алмашиши ҳам мақсадга мувофиқ. Қилиниши керак бўлган шу каби ишларимизни яхши йўлга қўйиб олсак, кўзланган натижага эришишимиз осон бўлади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Учрашув мобайнида томонлар Токио Олимпиадасига тайрёргарлик босқичлари, ўзаро истиқболли лойиҳалар ва бошқа қатор масалалар бўйича музокара олиб боришди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 21:10, 12.07.2019.
Ўқилди: 1361 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.