Туриннинг "Ювентус" клуби "Женоа" клуби ҳимоячиси Кристиан Ромеро билан шартнома имзолади.
21 ёшли футболчи 2024-йил 30-июнга қадар мамлакат чемпиони билан шартнома имзолади. Аммо кейинги мавсумда у "Женоа" сафида ижарада ўтказади.
"Женоа" ярим ҳимоячи учун "Юве"дан 26 млн евро олади, бу уч йил ичида тўланади. "Женоа" Ромеронинг ижараси учун туринликларга пул тўламайди.
Эслатиб ўтамиз, Ромеро 2018-йилдан бошлаб Женоа сафида тўп сурмоқда.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда футболчи "А" Серияда 27 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.