Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Гризманнинг трансфери борасида «Реал Мадрид» футболчилари қандай фикрда?

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг таниқли «Марcа» нашри «Реал Мадрид» жамоаси билан ўзига ҳос шартномага эга. Унга кўра, бу нашр клуб футболчиларидан исталган мавзуда интервью олиши мумкин. Бугун ушбу нашр Антуан Гризманнинг трансфери борасида «Реал Мадрид» футболчиларининг фикри билан қизиқди. Биз эса, кичик интервьюларни сизлар учун таржима қилдик.

Серҳио Рамос

Антуан ажойиб йигит. У ўз устида тинимсиз ишлади ва шу даражага кўтарилди. Унинг трансфери борасида фақат илқ сўзларни айтишим мумкин. Умуман олган унинг келиши «тл - классико»га бўлган қизиқшни янада ошириши турган гап. Ҳар қандай холатда ҳам рақибинг кучли бўлиши лозим. Шунда сен ҳам ўз устингда ишлашдан тўхтаб қолмайсан. Бу биз Гризман келгач қийин аҳволда қоламиз дегани эмас. Шунчаки эътиборимизни бир жойга жамлаймиз дегани. Унинг «эл - классико»ларда қандай ўйин намойиш этиши бизга яъний ҳимоячиларга боғлиқ. Агарда биз уни тўлиқ ёпиб ташласак, у бизга қарши ҳеч нарса қила олмайди.

Лука Модрич

Мен Гризманни янги жамоага ўтгани билан табриклайман. У бунга лойиқ эди. «Атлетико Мадрид» кучли футболчилар учун доиммо трамплин вазифасини адо этиб келган. Антуан бу клубда охиригача ўйнашни истаган бўлсада, клуб бундай форматда ишлашга мўлжалланмаган. «Атлетико Мадрид» кашфиётларни футбол оламига олиб киришга ихтисослашган клуб. Бугун Гризман кетса, эртага улар унданда ёшроқ ва ғалабага ўч бошқа бир футболчини оммага таништиради. Антуан ЖЧда ажойиб ўйин кўрсатгани шундоққина ёдимда. У ўша йилиёқ «Барселона»га ўтиши лозим эди. Майли, ҳамма нарсанинг ўз вақти бор деганларидек, унинг вақти энди келди. «Реал Мадрид» бу трансферга қандай фикр билдиради? Ҳеч қандай! Бу шунчаки трансфер холос. Бундай қудратли клублар бир футболчининг трнасферидан хавотирга тушиши жуда кулгули хол. Бизда шакилланган жамоа мавжуд ва биз кейинги мавсумда фақат ғолиблик учун майдонга тушамиз.

Варан

У ажойиб йигий. Доиммо қувноқ ва ҳаммага позитив кайфият улашади. Мен «Барселона»ни ажойиб харид билан табрикламоқчиман. Улар трансферда адашишмади.
Биласизми, футболчиларнинг кайфиятини кўтарувчи, кийиниш хонасида муоммоларни хал қила оладиган футболчилар бўлади. Гризман ана шундай кам сонли футболчиларнинг сирасига киради. Эндиликда у ўзи истаган клуб сафига бориб қўшилди. Мен унинг келажакдаги ишларига зафарлар тилайман. Бу трансфернинг бизга заррача таъсири бўлмаса керак. Нега дейсизми? Сабаби, биз янги мавсум учун маҳсус услубда тайёрланяпмиз. Агарда бош мураббийимиз белгилаган вазифаларни тўлиқ бажарасак, кейинги мавсумда ҳеч ким бизни тўхтатиб қола олмайди. «Барселона»га қарши баҳсда биз тўп билан кўпроқ муомилада бўлсак, Гризман ва Мессини тўлиқ зарарсизлантиришимиз мумкин.

Тони Кроос

Ўйлашимча Гризман «Барселона»клуби ўйин услибига жуда мос келади. У майда пас ўйнашни хуш кўрувчи футболчи. «Барселона» уни ҳарид қилиб ўз услубини янада ривожлантириб олиши мумкин. Гризманнинг трансфери бизни янада кучлироқ бўлишга ундайди.

Винисиус Жуниор

«Реал Мадрид» клуби янги мавсумга ажойиб кайфиятда етиб келишига ишончим комил. Жамоанинг ички муҳити ажойиб. Мураббий янги футболчиларни жамоага тез киришиб кетиши учун ҳамма шароитни яратишда давом этмоқда. Янги мавсумда ҳаммасини бошидан бошлаш имкони бўлади. Биз ўтган мавсумдаги ҳатолардан тўғри хулоса чиқарган холда янги мавсумда ҳар бир учрашувга финалдек қараб майдонга тушамиз. «Барселона» Гризманни ҳарид қилганидан хабаримиз бор. Шундай бўлсада, бу борада биз биринчи қадамни ташладик. Сабаби, Эден Азар трансферидан сўнг, Гризман трансфери эълон қилинди. Бу шуни кўрсатиб турибдики, икки буюк клуб бу жабҳада ҳам тенгма-тенг!

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 11:13, 16.07.2019.
Ўқилди: 9467 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.