Ҳимоячи Элиаким Мангаля "Манчестер Сити"га керак эмас.
"Telegraph" нашрининг хабар беришича, клуб Мангаляни ушбу ёз мавсумида бепул тарк этишига имкон беради.
Эслатиб ўтамиз, футболчи "Порту"дан "Манчестер Сити"га 2014-йилда 42 миллион фунт стерлинг эвазига келиб қўшилган эди.
Аввалроқ, Мангаляга Португалия ва Туркия клублари қизиқиш билдирган.