"Реал" ҳужумчилари Винисиус Жуниор ва Родриго Гоэс иккинчи жамоа сафига ўтказилди. Ҳар иккала футболчи Рауль Гонсалес бошқарувидаги "Кастилья" сафида рўйхатдан ўтказилди. Шунга қарамай, иккала футболчи бош жамоада ҳам ўйнаш имкониятини йўқотмади.
19 ёшли Винисиус 2018 йилнинг ёзида 45 миллион евро эвазига "Фламенго"дан "Реал"га ўтганди. Якунланган мавсумда бразилиялик футболчи клуб сафида 31та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 12та голга узатма берди.
18 ёшли Родриго мазкур ёзда "Сантос"дан "Реал"га ўтди. Трансфер суммаси 45 миллион еврога тенг бўлди.