Кириш Регистрация
25/08 18:00 Борнмут 1-3 Манчестер Сити
25/08 18:30 ЦСКА 3-0 Ахмат
25/08 20:00 Алавес 0-0 Эспаньол
25/08 20:30 Вулверҳэмптон 1-1 Бёрнли
25/08 20:30 Тоттенҳэм 0-1 Ньюкасл
25/08 21:00 Крилья Советов 1-2 Спартак
25/08 21:00 Ростов 2-1 Рубин
25/08 21:00 Удинезе 1-0 Милан
25/08 22:00 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
25/08 22:00 Леганес 0-1 Атлетико
25/08 23:30 Арсенал Тула 2-1 Оренбург
25/08 23:45 Кальяри 0-1 Брешиа
25/08 23:45 Рома 3-3 Женоа
25/08 23:45 Сампдория 0-3 Лацио
25/08 23:45 СПАЛ 2-3 Аталанта
25/08 23:45 Верона 1-1 Болонья
25/08 23:45 Торино 2-1 Сассуоло
25/08 23:59 Барселона 5-2 Бетис
26/08 20:00 Урал - Сочи
26/08 23:45 Интер - Лечче

Хабарлар

Драган Черан – июнь ойининг энг чиройли голи муаллифи

Баҳо:
+ | -

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсумнинг ҳар ойидан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келди: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишди.

2019 йилги мавсумда ҳам мазкур анъанани давом эттирамиз. Жорий йилдан эътиборан Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади.Artel  савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этади.

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. Шунингдек, Tribuna.uzнашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказди. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Ортда қолган июнь ойида CocaColaСуперлигада 4 та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди.

Ойнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, “Пахтакор” жамоаси ҳужумчиси Драган Чераннинг голи энг кўп очко жамғаришга муваффақ бўлди ва июнь ойининг энг чиройли голи дея эътироф этилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:19, 19.07.2019.
Ўқилди: 1809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.