Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукндаги сўнгги маълумотлар билан таништиришда давом этамиз.

«Барселона» «Тоттенҳем»га таклиф тайёрлаяпти

Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби қанот ҳимоячиси Дени Роуз ўз кариерасини Испанияда давом эттириши мумкин. 29 ёшлик футболчининг ҳизматлари билан шахсан «Барселона» жамоаси қизиқмоқда. Гап шундаки, Каталония супер клуби Жорди Албанинг ўйини пасайиб кетгани боис унинг ўрнини босувчи арзонроқ футболчи излашмоқда. Ҳозирда Роуз ва «Тоттенҳем»нинг алоқалари ёмонлашган бўлиб футболчининг ўзи уни сотиб юборишларини талаб қилмоқда. Айнан шу жанжалли вазиятдан «Барса» унумли фойдаланиш мақсадида «шпорлар»га футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Дени Роуз учун «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» жамоалари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Малком учун яна бир даъвогар

“«Барселона» жамоасининг бразилиялик футболчиси Малким шу трансфер ойнаси ёпилишидан аввал жамоани тарк этмоқчи”, - деб хабар бермоқда «ТМW» нашри. Футболчи учун «Арсенал» ва «Эвертон» клублари даъвогарлик қилишаётган эди. Эндилкда уларнинг сафига «Наполи» клуби ҳам қўшилди.
«Барса» ўз футболчисини 42 миллион еврога ҳарид қилган бўлсада, уни 60 миллиондан камига сотмоқчи эмас. “ «Наполи» Малком учун 50 миллион евро таклиф билан чиққан”, - деб хабар тарқатмоқда юқорида номи келтирилган манба

«Манчестер Юнайтед» ўзгача юриш қилмоқчи

Туриннинг «Ювентус» клубининг янги футболчиси Мерих Демерал ўз фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Трансфер ойнаси очилиши билан «Сассуола» жамоасидан 18 миллионга ҳарид қилинган ҳимоячи заҳирада ўтиришни истамаяпти. Жамоага Де Лигтнинг келиши унинг асосий таркибда тўп суриш имкониятларини кескин камайтириб юбориши мумкин.
Футболчининг ўзи уни ижарага бўлсада қўйиб юборишларини илтимос қилди. 21 ёшлик туркиялик футболчининг ҳизматлари билан”Манчестер Юнатед” клуби қизиқиб қолган. Инглиз клуби футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олишни мақсад қилган. «Ювентус» клуби жамоа мураббийи Саррининг қарорини кутмоқда. Агарда Демерал Саррининг режасида бўлмаса, «кекса сениора» уни «Манчестер Юнайтед»га қўйиб юборади.

«Ливерпул» ва «Ман Сити» дарвозабон учун курашади

Туркиянинг «Фенербаҳче» жамоаси дарвозабони Берке Озер ўз фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Машхур «Гоал» нашри тарқатган хабарларга кўра ёш дарвозабон учун бир нечта топ клублар курашга қўшилган. Улар орасида «Ливерпул» ва «Манчестер Сити» жамоалари ҳам мавжуд. Футболчини тарбиялаган академия сўнгги йилларда европа фунтболига Ченгиз Ундер (Рома), Чаглар Суюнджу (Лестер) каби иқтидорли футболчиларни етказиб бергани билан машҳур бўлиб кетди. Футболчининг трансери 10 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Унай Эмири Косельни борасида баёнот берди

Франциялик футболчи мавсум олди машғулотларда қатнашишдан бош тортганидан хабарингиз бор. Футболчи шу йўсинда бошқа клубга ўтишни истаётганини билдирди. «Арсенал» жамоаси раҳбарлари клуб сардорининг қарорини ҳурмат қилишларини эълон қилишди ва тез орада уни арзонроқ нархда сотиб юборишларини эълон қилди.
Айнан шу мавзуда жамоа Унай Эмири клуб расмий сайтига интервью берди : « Биз якунланган мавсумда 3 та кучли ва тажрибали футболчимиздан айрилдик. Рэмзи ва Косельни бошқа жамоаларга ўтишни истаган бўлса, Чех ўз фаолиятини якунлади. Энди биз янги мавсум олдидан ким сардор бўлишини белгилаб олишимиз зарур. Шахсан мен клуб тарбиясини олган маҳаллий футболчининг сардор бўлишини истаяпман. У бу клубнинг урф – одатларини билиши ва уни ҳурмат қилиши лозим. Агарда Рэмзий бизни тарк этмаганида уни жамоа сардори этиб тайинлаган бўлар эдим. Энди шу мавзуда бош қотирамиз. Бизни тарк этган йигитлар чинакам сардорлар эди.»

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:32, 19.07.2019.
Ўқилди: 12719 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.